Ўзбекистонда ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги жорий этилади

© iStock / AndreyPopovФинансовый контроль бюджетных средств
Финансовый контроль бюджетных средств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Oбуна бўлиш
Рейтингни ташкил этиш Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига юклатилган.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини баҳолаш регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, регламент ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини рейтинг асосида баҳолаш тартибини белгилайди. Рейтинг икки йўналишда амалга оширилиши белгиланган:
Инвестиция салоҳияти — статистик кўрсаткичлар ва субкўрсаткичлардан иборат устувор омиллар ҳамда уларнинг вазнлари асосида ҳудудларнинг имкониятлари баҳоланади.
Бошқарув самарадорлиги — ҳудудларда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларига таянган ҳолда кўрсаткич ва субкўрсаткичлар орқали аниқланади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги рейтингни баҳолаш оператори этиб белгиланган. Вазирлик баҳолаш жараёнини умумий мувофиқлаштириш, электрон платформани бошқариш ва натижаларни тақдим этиш вазифаларини бажаради.
Таъкидланишича, рейтинг баллари тўрт босқичда электрон платформа орқали ҳисобланади. Баҳолаш якунлари бўйича оператор таҳлилий маълумотнома тайёрлайди.
Министр по энергетике и инфраструктуре ЕЭК Арзыбек Кожошев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари иқтисодий ўсишининг муҳим омили нимада
Янгиликлар лентаси
0