https://sputniknews.uz/20250918/uzbekistan-global-innovatsiya-indeks-52053475.html
Ўзбекистон Глобал инновациялар индексида 79-ўринни эгаллади
Ўзбекистон Глобал инновациялар индексида 79-ўринни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2025 йилги Глобал инновациялар индексининг натижаларига кўра 139 мамлакат орасида 79-ўринни эгаллади
2025-09-18T16:15+0500
2025-09-18T16:15+0500
2025-09-18T16:19+0500
жамият
ўзбекистон
рейтинг
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/05/27796179_0:77:3073:1805_1920x0_80_0_0_624faf65cdeb355246c4996e52c5d489.jpg
ТОШКЕНТ 18 сен – Sputnik. Ўзбекистон 2025 йилги Глобал инновациялар индексининг натижаларига кўра 139 мамлакат орасида 79-ўринни эгаллади. Бунга оид халқаро ташкилот ҳисоботи эълон қилинди.Маълум бўлишича, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан тўрт поғона юқори бўлиб, мамлакатнинг инновацион ривожланиш соҳасидаги барқарор ўсишини намоён этди. Ўзбекистон шу тариқа Марказий Осиёда инновацион тараққиёт бўйича етакчи сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлаган.Ҳисоботда Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари бир қатор йўналишларда яхшиланди ва уларда ижобий динамика кузатилди:Экспортбоп юқори технологияли маҳсулотлар, стартапларни молиялаштириш ва олий таълим муассасаларига қабул сонининг ўсиши энг муҳим омиллар сифатида қайд этилади.Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкинки, давлат стратегиясида белгиланган “Ўзбекистон – 2030” мақсадларига кўра, мамлакат келгусида дунёдаги энг инновацион 50 давлат қаторига киришни мақсад қилган. Жорий йилда қайд этилган натижалар эса ушбу йўналишдаги ҳаракатларнинг изчиллиги ва самарадорлигини кўрсатмоқда.
https://sputniknews.uz/20250619/ozbekiston-hududlar-innovatsion-klinika-50027431.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/05/27796179_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_ff12810cdb65ba1c1e14d1e2e1f867e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон 2025 глобал инновация индекс натижа мамлакат 79
ўзбекистон 2025 глобал инновация индекс натижа мамлакат 79
Ўзбекистон Глобал инновациялар индексида 79-ўринни эгаллади
16:15 18.09.2025 (янгиланди: 16:19 18.09.2025) Ҳисоботга кўра, Республика кўрсатгичлари инсон капитали, инфратузилма, бозор ривожланиши, билим ва технология маҳсулотлари соҳаларида яхшиланган.
ТОШКЕНТ 18 сен – Sputnik. Ўзбекистон 2025 йилги Глобал инновациялар индексининг натижаларига кўра 139 мамлакат орасида 79-ўринни эгаллади. Бунга оид халқаро ташкилот
ҳисоботи эълон қилинди.
Маълум бўлишича, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан тўрт поғона юқори бўлиб, мамлакатнинг инновацион ривожланиш соҳасидаги барқарор ўсишини намоён этди. Ўзбекистон шу тариқа Марказий Осиёда инновацион тараққиёт бўйича етакчи сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлаган.
Рейтинг таҳлилига кўра, қўшни инноватор давлатлар қаторида Қозоғистон 81-ўрин, Қирғизистон 96-ўрин, Тожикистон эса 108-ўринни эгаллаган. Марказий ва Жанубий Осиё миқёсида Ўзбекистон Ҳиндистон ва Эрондан сўнг учинчи ўриндан жой олган.
Ҳисоботда Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари бир қатор йўналишларда яхшиланди ва уларда ижобий динамика кузатилди:
инсон капитали ва тадқиқотлар;
билим ва технология маҳсулотлари.
Экспортбоп юқори технологияли маҳсулотлар, стартапларни молиялаштириш ва олий таълим муассасаларига қабул сонининг ўсиши энг муҳим омиллар сифатида қайд этилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкинки, давлат стратегиясида белгиланган “Ўзбекистон – 2030” мақсадларига кўра, мамлакат келгусида дунёдаги энг инновацион 50 давлат қаторига киришни мақсад қилган. Жорий йилда қайд этилган натижалар эса ушбу йўналишдаги ҳаракатларнинг изчиллиги ва самарадорлигини кўрсатмоқда.