Санкт-Петербургда Украина жосуслари қўлга олинди - видео

Oбуна бўлиш
Уч нафар шахс мудофаа муассасаларидан бирининг раҳбари машинасига портловчи қурилма ўрнатишган.
ТОШКЕНТ 18 сен – Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Санкт-Петербургда Украина махсус хизматлари билан боғлиқ жосуслик тармоғини аниқлаб, мудофаа муассасаси раҳбарига суиқасд тайёрланганини фош қилди.
Хабарга кўра, гумондорлар амалдорнинг автомобилини портлатишни режалаштирган. Портловчи қурилма шаҳар қабристонларидан бирида яширилган махсус жой орқали узатилган.

“Уюшма таркибида 1993, 1994 ва 2006 йилларда таваллуд топган 3 нафар Россия фуқароси бўлган. Улар Украинанинг мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси томонидан юритилган террорчилик тузилмаси топшириғига кўра кузатув ва разведка ишларини амалга оширган”, – деб маълум қилди ФХХ.

Тергов жараёнида гумондорлар Telegram орқали алоқа қилиб, теракт тайёрлаганини тан олишган. Хабарга кўра, уларга нисбатан террорчиликка тайёргарлик кўриш ва портловчи моддалар ноқонуний айланмаси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.
ФХХ қўшимча равишда уларнинг ҳаракатлари Россия Жиноят кодексининг “террорчилик ҳамжамиятида иштирок этиш”, “террорчилик ташкилоти фаолиятида қатнашиш” ва “давлатга хиёнат” моддалари бўйича ҳам баҳоланиши мумкинлигини билдирди. Бу эса уларга умрбод қамоқ жазосини белгилашда асос бўлиши мумкин.
РФ Федерал хавфсизлик хизмати яна бир бор Украина махсус хизматларининг интернет орқали террорчилик ва диверсия учун ижрочилар излаш фаолияти кучайиб бораётганига эътибор қаратди ва россияликларни ҳушёр бўлишга, мессенжерларда нотаниш фойдаланувчилар билан мулоқот қилмасликка чақирди.
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Захарова: Ғарб Зеленский қўллари билан Украинада ҳақиқий геноцидни амалга оширмоқда
Янгиликлар лентаси
0