https://sputniknews.uz/20250918/olmaliq-davlat-texnika-institut-52052189.html
Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди
Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарори билан Олмалиқда давлат техника институти очилди. Янги олийгоҳ “ГеоМетТех” муҳандислик мактаби орқали амалий таълим бериши режалаштирилган
2025-09-18T14:40+0500
2025-09-18T14:40+0500
2025-09-18T14:40+0500
ўзбекистон
илмий унвон
таълим
олий таълим муассасалари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52055100_80:0:1200:630_1920x0_80_0_0_bc6df9e5a770352ed3e31c6ddf23b56d.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. “Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этилади. Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган “ГеоМетТех” - илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади. “ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.Маълумот учун: “ГеоМетТех” муҳандислик мактаби — геология, металлургия ва техника йўналишларига ихтисослашган. У Россия университетлари тажрибаси асосида ташкил этилган ва ўқув дастурларига амалиётчи мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган замонавий модел жорий этилган.
https://sputniknews.uz/20250904/olmaliq-ilgor-muhandislik-maktabi-51736388.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52055100_229:0:1069:630_1920x0_80_0_0_4536b091f4272d1fbd654d2336d9deb5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олмалиқ давлат техника институти, олмалиқда янги институт, президент қарори олмалиқ, геометтех муҳандислик мактаби, геология ва металлургия таълими, ўзбекистон олий таълим ислоҳотлари, олмалиқ филиали тдту, амалиётга йўналтирилган таълим
олмалиқ давлат техника институти, олмалиқда янги институт, президент қарори олмалиқ, геометтех муҳандислик мактаби, геология ва металлургия таълими, ўзбекистон олий таълим ислоҳотлари, олмалиқ филиали тдту, амалиётга йўналтирилган таълим
Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди
Институт таркибида Россия тажрибасига таянилган “ГеоМетТех” муҳандислик мактаби фаолият юритади.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. “Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Қарорга кўра, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади. Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.
Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этилади.
Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган “ГеоМетТех” - илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади.
Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.
“ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.
Маълумот учун: “ГеоМетТех” муҳандислик мактаби — геология, металлургия ва техника йўналишларига ихтисослашган. У Россия университетлари тажрибаси асосида ташкил этилган ва ўқув дастурларига амалиётчи мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган замонавий модел жорий этилган.