https://sputniknews.uz/20250918/afghanistan-eksport-uzbekistan-52063548.html
Афғонистонга ун ва кунгабоқар ёғи экспорти бўйича Ўзбекистон етакчига айланди
Афғонистонга ун ва кунгабоқар ёғи экспорти бўйича Ўзбекистон етакчига айланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистон бозорида ун экспорти бўйича биринчи ўринга чиқди ва 2025 йилда кунгабоқар ёғи етказиб беришда ҳам Россия ва Қозоғистонни ортда қолдирди
2025-09-18T18:43+0500
2025-09-18T18:43+0500
2025-09-18T18:43+0500
ўзбекистон
афғонистон
ун
экспорт
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1425/43/14254326_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_53b08ebd9552b0a6622cf57f387673aa.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Сўнгги икки йилда Ўзбекистон Афғонистон бозорига буғдой уни етказиб бериш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.Бундан ташқари, 2025 йилда Ўзбекистон биринчи марта кунгабоқар ёғи экспорти бўйича Россия ва Қозоғистонни ортда қолдирди.Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган "Asia Grains&Oils Conference in Tashkent 2025" халқаро конференциясида мустақил таҳлилчи-эксперт Марина Сидак маълум қилди.Марина Сидак маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистоннинг Афғонистоннинг умумий ун импортидаги улуши 47 фоизга етган, Қозоғистон - 44 фоиз, Россия - 10 фоиздан кам. Ўзбекистон - 1,2 миллион тонна, Қозоғистон - 1,1 миллион тонна ва Россия - 237 минг тонна.2024 йилда Афғонистон бозорида кунгабоқар ёғи экспорти бўйича Россия етакчилик қилиб, 49,5 минг тонна етказиб берган бўлса, Ўзбекистон 26 минг тонна, Қозоғистон эса 22,5 минг тонна етказиб берган эди. Бироқ 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида вазият ўзгарди.Шу билан бирга, учта етказиб берувчининг ўртача нархи тахминан бир хил бўлиб - бир тонна учун тахминан 600 долларни, яъни 1 килограмм учун тахминан 7500 сўмни ташкил этди.
https://sputniknews.uz/20250917/uzbekistan-afghanistan-savdo-logistika-korxona-52015102.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1425/43/14254326_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_c88c8375a90453cb47ca6ddbeaddfbba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ун экспорти, афғонистон бозори ун ва ёғ, кунгабоқар ёғи экспорти афғонистон, ўзбекистон қозоғистон россия рақобат, ўзбекистоннинг ташқи савдо афғонистон, asia grains&oils conference tashkent 2025, ун импорти афғонистон, подсолнечное масло афғонистон
ўзбекистон ун экспорти, афғонистон бозори ун ва ёғ, кунгабоқар ёғи экспорти афғонистон, ўзбекистон қозоғистон россия рақобат, ўзбекистоннинг ташқи савдо афғонистон, asia grains&oils conference tashkent 2025, ун импорти афғонистон, подсолнечное масло афғонистон
Афғонистонга ун ва кунгабоқар ёғи экспорти бўйича Ўзбекистон етакчига айланди
Сўнгги икки йилда Ўзбекистон Афғонистоннинг асосий ун етказиб берувчисига айланди. 2025 йилда эса биринчи марта кунгабоқар ёғи экспорти бўйича ҳам Россия ва Қозоғистонни ортда қолдирди
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Сўнгги икки йилда Ўзбекистон Афғонистон бозорига буғдой уни етказиб бериш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.Бундан ташқари, 2025 йилда Ўзбекистон биринчи марта кунгабоқар ёғи экспорти бўйича Россия ва Қозоғистонни ортда қолдирди.
Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган "Asia Grains&Oils Conference in Tashkent 2025" халқаро конференциясида мустақил таҳлилчи-эксперт Марина Сидак
маълум қилди.
Марина Сидак маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистоннинг Афғонистоннинг умумий ун импортидаги улуши 47 фоизга етган, Қозоғистон - 44 фоиз, Россия - 10 фоиздан кам. Ўзбекистон - 1,2 миллион тонна, Қозоғистон - 1,1 миллион тонна ва Россия - 237 минг тонна.
2025 йилнинг биринчи ярмида тенденция сақланиб қолди: Ўзбекистон 691 минг тонна ун экспорт қилиб, яна энг йирик етказиб берувчилар рўйхатини бошқарди, Қозоғистон 537 минг тонна, Россия эса атиги 14 минг тонна ун етказиб берди. Ҳар учала мамлакатнинг ўртача экспорт нархи бир тонна учун тахминан 300 долларни ташкил этди.
2024 йилда Афғонистон бозорида
кунгабоқар ёғи экспорти бўйича Россия етакчилик қилиб, 49,5 минг тонна етказиб берган бўлса, Ўзбекистон 26 минг тонна, Қозоғистон эса 22,5 минг тонна етказиб берган эди. Бироқ 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида вазият ўзгарди.
Жорий йил январь–июнь ойларида Афғонистонга Ўзбекистон 17,7 минг тонна, Қозоғистон 15,8 минг тонна ва Россия 13 минг тонна маҳсулот етказди. Ўзбекистон шу тариқа минтақа етакчиси бўлди
Шу билан бирга, учта етказиб берувчининг ўртача нархи тахминан бир хил бўлиб - бир тонна учун тахминан 600 долларни, яъни 1 килограмм учун тахминан 7500 сўмни ташкил этди.