Фарғона вилоятида янги АТ шаҳарчаси иш бошлади

В Ферганской области начал работу новый IT-городок
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Шаҳарча нафақат таълим муассасаси, балки мартаба ошириш йўлидаги бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Жорий йил июлида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида янги Ахборот технологиялари (АТ) шаҳарчаси ўз фаолиятини бошлади, дея хабар беради Sputnik мухбири.
У ерда болалар ва ёшлар рақамли технологиялар ва чет тилларини ўрганиши ҳамда ўз лойиҳаларини яратиш имконига эга.
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
1/4
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
2/4
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Sputnik
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Журналистлар учун ташкил этилган пресс-турда дарслар қандай ўтиши, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун қандай шароитлар яратилганлиги кўрсатилди.
Масалан, устозлардан бири, 19 ёшли Муҳаммадали Мамадалиев ўзининг сунъий интеллект лойиҳаси билан ўртоқлашди. Ёш мутахассис кар ва соқов одамлар билан алоқа ўрнатишга ёрдам берадиган тизим устида ишламоқда. Камера имо-ишораларни қайд этади, шундан сўнг сунъий интеллект уларни матнли нутққа айлантиради.
Муаллифнинг сўзларига кўра, бундай восита технологиядан фойдаланишга имкон беради, масалан, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган одамлар кўпинча тўғри тушуна олмайдиган давлат хизматларига мурожаат қилишда.

“АТ шаҳарчасида инклюзив таълим шароитлари яратилган. Бу ерда машғулотларга иштирок этиш учун, жумладан, ногиронлар аравачасида ҳаракатланиш учун ҳам ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Барча аудитория ва лабораторияларда ҳамма билим олиш имконияти эга”, - деди Ўзбекистон Рақамли ривожланиш вазирлигидаги ҳудудлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис Султонбек Боқижонов.

Фарғона АТ шаҳарчаси энг янги технологиялар билан тўлиқ жиҳозланган – ўқувчилар дастурлаш, график дизайн, 3D босиб чиқариш ва бошқа талаб юқори йўналишларни чуқурроқ ўрганишади. Марказ бир вақтнинг ўзида 300 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, йил давомида бу ерда 1200 нафаргача ёшлар таҳсил олиши мумкин. Ҳозир шаҳарчада 600 нафар бола таълим олмоқда. Шаҳарча нафақат таълим муассасаси, балки мартаба ошириш йўлидаги бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади.
© Sputnik
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
1/7
© Sputnik
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
2/7
© Sputnik
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
3/7
© Sputnik
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
4/7
© Sputnik
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
5/7
© Sputnik
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
6/7
© Sputnik
В Ферганской области начал работу новый IT-городок - Sputnik Ўзбекистон
7/7
1/7
2/7
3/7
4/7
5/7
6/7
7/7
АТ шаҳарчаси мазмунли дам олиш учун кенг имкониятларни тақдим этади. Бундай марказларда кутубхоналар, шахмат хоналари, спорт майдончалари ва иш маркази ҳудудлари мавжуд. Ёшлар нафақат ўрганишади, балки мулоқот қилишади, ижодий лойиҳалар устида ишлашади ва қулай муҳитда дам олишади. Мамлакатнинг 13 та ҳудудида 15 та АТ шаҳарчалари очилиши режалаштирилган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тиллар бўйича бепул таълим беришга қаратилган тегишли қарорни имзолаган.
Бугунги кунда бундай марказлар Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатмоқда. Уларда мингга яқин талабалар замонавий касбларни бепул ўзлаштиришмоқда. Дастур 5-11 синф ўқувчилари учун мўлжалланган. Улар уч ой ичида асосий билим ва кўникмаларга эга бўлишади.
Тез орада АТ шаҳарчалари Бухоро ва Андижонда, ноябрда Навоий ва Наманганда ҳам пайдо бўлади. Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон минтақаларини ривожлантиришга асосий эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон қандай қилиб миллий сунъий интеллект моделини яратмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2025
Матбуот маркази
Ўзбекистон қандай қилиб миллий сунъий интеллект моделини яратмоқда — видео
Янгиликлар лентаси
0