Бишкекда Туркий давлатлар ҳукумат раҳбарлари иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Самарканде под председательством Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Организации тюркских государств.
В Самарканде под председательством Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Организации тюркских государств. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Oбуна бўлиш
Туркий давлатлар ташкилоти ҳукумат раҳбарлари Бишкекда учрашиб, ҳамкорликни кучайтириш ва ташкилот механизмларини такомиллаштириш бўйича музокаралар олиб боришади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. 18 сентябрь куни Қирғизистон президенти Администрациясида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари ва вице-президентларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Озарбайжон бош вазири Али Асадов, Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси - Президент администрацияси раҳбари Одилбек Қосималиев, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев иштирок этади.
Учрашувда иқтисодиёт, савдо, инвестициялар, транспорт, рақамлаштириш, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Туркий давлатлар ташкилоти фаолияти механизмларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.
Маълумот учун: Туркий давлатлар ташкилотига Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркия киради. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган.
Чуйский тракт в Республике Алтай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2025
Турли мамлакатлар туркийшунослари Олтойда учрашади
Янгиликлар лентаси
0