https://sputniknews.uz/20250814/turkiyshunoslar-oltoy-uchrashuv-51237939.html
Турли мамлакатлар туркийшунослари Олтойда учрашади
Турли мамлакатлар туркийшунослари Олтойда учрашади
Sputnik Ўзбекистон
Конференцияда туркий маданият ва унинг жаҳон тарихига таъсири муҳокама мавзуси бўлади. Турли мамлакатлардан давлат арбоблари, етакчи тарихчилар, туркийшунослар... 14.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-14T17:12+0500
2025-08-14T17:12+0500
2025-08-14T17:12+0500
ўзбекистон
россия
олтой ўлкаси
жамият
илм-фан
халқаро конференция
туркий тилли миллатлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/17/37090272_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_20e9b4e6a723e663def5f4f2812d6b79.jpg
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Олтой Республикаси "Манжерок" майдончасида 16–18 сентябрь кунлари "Тоғли Олтой – туркий халқларнинг тарихий ватани. Туркий цивилизация тарихи сари" II Халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади- дейилади Россия ҳарбий-тарихий жамияти матбуот хизмати хабарида. Конференцияда турли мамлакатлардан давлат арбоблар, етакчи тарихчилар, туркийшунос олимлар ва археологлар иштирок этади. Шунингдек, конференцияга фахрий меҳмон сифатида "Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв таклиф этилган. 2024 йилда бўлиб ўтган биринчи шундай конференцияда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Венгрия, Мўғулистон ва бошқа давлатлардан 70 нафардан ортиқ олимлар иштирок этди. Бу илмий тадбир ўтказилишига олдиндан туркий халқларнинг моддий ва маънавий маданият ёдгорликларини ўрганишни ҳам ўз ичига олган катта илмий ишлар амалга оширилган.Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин форум иштирокчиларига йўллаган табригида туркий халқларнинг тиллари, анъаналари, ўзига хос турмуш тарзи Россиянинг тарихий бойлигининг муҳим қисми эканлигини таъкидлади. Бўлиб ўтган мунозаралар мавзуси туркий цивилизациянинг пайдо бўлиш манбалари, туркий халқлар тарихи, уларнинг славянлар билан ўзаро алоқалари, маданияти ва ёзуви бўлди.Конференция ташкилотчилари - Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Тарихий таълим бўйича идоралараро комиссия, Олтой Республикаси ҳукумати, Россия Фанлар вазирлиги, Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Россия ҳарбий-тарихий жамияти, Россия "Знание" жамияти, Россия тарихий жамияти.
https://sputniknews.uz/20250204/oltoy-olka-sirdaryo-ishbilarmonlar-hamkorlik-47818147.html
ўзбекистон
олтой ўлкаси
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/17/37090272_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_4818990fd4c50c4c852be722e2cb860d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, олтой ўлкаси, жамият, илм-фан, халқаро конференция, туркий тилли миллатлар
ўзбекистон, россия, олтой ўлкаси, жамият, илм-фан, халқаро конференция, туркий тилли миллатлар
Турли мамлакатлар туркийшунослари Олтойда учрашади
Конференцияда туркий маданият ва унинг жаҳон тарихига таъсири муҳокама мавзуси бўлади. Турли мамлакатлардан давлат арбоблари, етакчи тарихчилар, туркийшунослар ва археологлар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Олтой Республикаси "Манжерок" майдончасида 16–18 сентябрь кунлари "Тоғли Олтой – туркий халқларнинг тарихий ватани. Туркий цивилизация тарихи сари" II Халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади- дейилади Россия ҳарбий-тарихий жамияти матбуот хизмати хабарида.
Конференцияда турли мамлакатлардан давлат арбоблар, етакчи тарихчилар, туркийшунос олимлар ва археологлар иштирок этади.
Шунингдек, конференцияга фахрий меҳмон сифатида "Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв таклиф этилган. 2024 йилда бўлиб ўтган биринчи шундай конференцияда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Венгрия, Мўғулистон ва бошқа давлатлардан 70 нафардан ортиқ олимлар иштирок этди.
Бу илмий тадбир ўтказилишига олдиндан туркий халқларнинг моддий ва маънавий маданият ёдгорликларини ўрганишни ҳам ўз ичига олган катта илмий ишлар амалга оширилган.
Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин форум иштирокчиларига йўллаган табригида туркий халқларнинг тиллари, анъаналари, ўзига хос турмуш тарзи Россиянинг тарихий бойлигининг муҳим қисми эканлигини таъкидлади.
Бўлиб ўтган мунозаралар мавзуси туркий цивилизациянинг пайдо бўлиш манбалари, туркий халқлар тарихи, уларнинг славянлар билан ўзаро алоқалари, маданияти ва ёзуви бўлди.
Конференция ташкилотчилари - Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Тарихий таълим бўйича идоралараро комиссия, Олтой Республикаси ҳукумати, Россия Фанлар вазирлиги, Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Россия ҳарбий-тарихий жамияти, Россия "Знание" жамияти, Россия тарихий жамияти.