https://sputniknews.uz/20250204/oltoy-olka-sirdaryo-ishbilarmonlar-hamkorlik-47818147.html
Олтой ўлкаси ва Сирдарё вилояти ишбилармонлари ҳамкорлик қилади — тафсилотлар
Олтой ўлкаси ва Сирдарё вилояти ишбилармонлари ҳамкорлик қилади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Россия томони қайд этишича, Ўзбекистон бугунги кунда Олтой ўлкасининг энг муҳим савдо шериклари бўлган давлатлар орасида биринчи ўринда туради. 04.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-04T11:13+0500
2025-02-04T11:13+0500
2025-02-04T11:13+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
ҳамкорлик
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/17/47666775_0:59:1199:733_1920x0_80_0_0_604238364d0b725121f9d147dfe453be.png
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия Олтой ўлкасининг чорвачилик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаровнинг Олтой ўлкасига ишчи сафари жараёнида маълум қилинди, деб ёзмоқда “Дунё” АА.Ташриф давомида Олтой ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари – губернатор ва ҳукумат администрацияси раҳбари Виталий Снесарь билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда, шунингдек, маданият вазири Елена Безрукова ва Россия ТИВнинг Барнаулдаги ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этди.Россия томони қайд этишича, Ўзбекистон бугунги кунда Олтой ўлкасининг энг муҳим савдо шериклари бўлган давлатлар орасида биринчи ўринда туради.Ҳозирги кунда Олтойнинг қатор етакчи корхоналари Ўзбекистондан пахта, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, кимёвий толаларни харид қилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар сотиб олиш бўйича етакчили қилмоқда.Олтойнинг етакчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан қўшма корхоналар, жумладан, тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кластерларини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Россия томони Сирдарё вилояти ва Олтой ўлкаси ишбилармон доиралари вакилларининг ўзаро сафарларини ташкил этиш амалиётини давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. Ўзбекистон ва Олтой ўлкасининг чорвачилик соҳасидаги салоҳиятидан келиб чиқиб, Россия вакиллари бу масалани ўзбекистонлик ҳамкасблари билан батафсилроқ муҳокама қилиш истагини билдирди.Томонлар Олтой ўлкасидаги турли саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўзбекистонликлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишди. Россия томони Олтой ўлкасининг меҳнат миграцияси соҳасидаги тегишли тузилмалари ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўртасида музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.Қайд этилишича, ҳозирги кунда Барнаул шаҳрининг йирик бозорларида, шунингдек, қурилиш соҳасида кўплаб Ўзбекистон фуқаролари фаолият юритмоқда. Маданият вазири Елена Безрукованинг қайд этишича, Олтой ўлкасининг "Огоньки" рус рақс ансамбли билан Хоразмнинг "Лазги" ашула ва рақс ансамбли ўртасида яқин ижодий алоқалар ўрнатилган.
https://sputniknews.uz/20250202/rossiyan-kurgan-zavod-ozbekistonl-ish-47794758.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/17/47666775_72:0:1127:791_1920x0_80_0_0_b5e19e11bf5f09e2be3a7886f1f7c06b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, ҳамкорлик, тадбиркор
иқтисод, ўзбекистон, россия, ҳамкорлик, тадбиркор
Олтой ўлкаси ва Сирдарё вилояти ишбилармонлари ҳамкорлик қилади — тафсилотлар
Россия томони қайд этишича, Ўзбекистон бугунги кунда Олтой ўлкасининг энг муҳим савдо шериклари бўлган давлатлар орасида биринчи ўринда туради.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия Олтой ўлкасининг чорвачилик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаровнинг Олтой ўлкасига ишчи сафари жараёнида маълум қилинди, деб ёзмоқда
“Дунё” АА. Ташриф давомида Олтой ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари – губернатор ва ҳукумат администрацияси раҳбари Виталий Снесарь билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда, шунингдек, маданият вазири Елена Безрукова ва Россия ТИВнинг Барнаулдаги ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этди.
Россия томони қайд этишича, Ўзбекистон бугунги кунда Олтой ўлкасининг энг муҳим савдо шериклари бўлган давлатлар орасида биринчи ўринда туради.
Ҳозирги кунда Олтойнинг қатор етакчи корхоналари Ўзбекистондан пахта, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, кимёвий толаларни харид қилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар сотиб олиш бўйича етакчили қилмоқда.
Олтойнинг етакчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан қўшма корхоналар, жумладан, тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кластерларини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Россия томони Сирдарё вилояти ва Олтой ўлкаси ишбилармон доиралари вакилларининг ўзаро сафарларини ташкил этиш амалиётини давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. Ўзбекистон ва Олтой ўлкасининг чорвачилик соҳасидаги салоҳиятидан келиб чиқиб, Россия вакиллари бу масалани ўзбекистонлик ҳамкасблари билан батафсилроқ муҳокама қилиш истагини билдирди.
Томонлар Олтой ўлкасидаги турли саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўзбекистонликлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишди. Россия томони Олтой ўлкасининг меҳнат миграцияси соҳасидаги тегишли тузилмалари ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўртасида музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Барнаул шаҳрининг йирик бозорларида, шунингдек, қурилиш соҳасида кўплаб Ўзбекистон фуқаролари фаолият юритмоқда. Маданият вазири Елена Безрукованинг қайд этишича, Олтой ўлкасининг "Огоньки" рус рақс ансамбли билан Хоразмнинг "Лазги" ашула ва рақс ансамбли ўртасида яқин ижодий алоқалар ўрнатилган.