Қишлоқ хўжалиги ерларини қайта ижарага бериш тартиби белгиланди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВесенние полевые работы на полях
Весенние полевые работы на полях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2025
Oбуна бўлиш
Ер участкаларининг бир қисмини бошқа шахсларга ижарага бериш ҳуқуқи туман ёки шаҳар Кенгашлари қарори асосида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самаарадорлигини ошириш бўйича президенти фармони (ПФ-172) қабул қилинди.
Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар қуйидагилар этиб белгиланди:
туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва реализация қилиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимини такомиллаштириш.
Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади.
Мазкур ерлар эгалари ва фойдаланувчиларига ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилади.
Бунда ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилганда ижара муддати қуйидагича этиб белгиланди: Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун – 30 йил, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун – 25 йил.
Янгиликлар лентаси
0