Путин Москванинг 878-йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этди

© POOL / Медиабанкка ўтишПутин Москванинг 878-йиллигига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади
Путин Москванинг 878-йиллигига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2025
Oбуна бўлиш
Москва 878 йиллигини муносиб кутиб олди: тўртта янги метро бекатлари очилди, Миллий космик марказ очилди ва янгиланган дарё қирғоқлари ишга тушди.
МОСКВА, 13 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москва аҳолисини пойтахтнинг 878-йиллиги билан табриклади ва шаҳарни дунёнинг энг яхши шаҳри деб атади.
"Нафақат москваликлар, балки пойтахтимизни чин дилдан севадиган ҳар бир инсон уни сайёрамиздаги энг яхши шаҳарлардан бири деб билади. Мен бу баҳога тўлиқ қўшиламан, шундай", - деди президент.
Путиннинг сўзларига кўра, пойтахт сўнгги йилларда барча соҳаларда мамлакат пешқадамига айланган: транспорт, тиббиёт, таълим, маданият, ахборот технологиялари, иқтисодиёт ва бошқа соҳалар.
© Sputnik / Евгений Биятов / Михаил Корытов / Медиабанкка ўтишПутин Сергей Собянин жамоасига улкан мақсадларга эришишда муваффақият тилади
Открытие Национального космического центра  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2025
Путин Сергей Собянин жамоасига улкан мақсадларга эришишда муваффақият тилади
Бундан ташқари, давлат раҳбари Москвани армиянинг кучли пойдевори деб атади. Ўн минглаб москваликлар фронтда мардонавор курашмоқда, шаҳар аҳолиси ҳам Ватан равнақи йўлида меҳнат қилишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.
Путин шаҳар мэри Сергей Собянин ва унинг жамоасига янада улкан мақсадларга эришишда муваффақият тилади.

Янги метро бекатлари очилди
Бугун “Троицкая” линиясининг яна тўртта бекати очилди. Троицкая йўналишида очилган бекатлар “Вавиловская”, “Академическая”, “Крымская”, “ЗИЛ” бўлиб улар шаҳар марказини жануби-ғарбий округ билан боғлайди. Ушбу бекатлар 600 мингга яқин аҳолиси учун транспорт хизматларини яхшилаш имконини беради.
© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЯнги очилган "Вавиловская" бекати, Троицкая йўналиши
Новый участок Троицкой линии метро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2025
Янги очилган "Вавиловская" бекати, Троицкая йўналиши
Янгиланган дарё қирғоқлари ишга тушди

Москвада 2011 йилдан бери шаҳар ичидан ўтган дарёларнинг 100 километрдан ортиқ қирғоқлари реконструкция қилинди ва ободонлаштирилди. Яуза дарёсининг барча тарихий қирғоқлари тартибга келтирилди.
Москва дарёсининг ўнг қирғоғида Садовое кольцодан Нагатинский затонгача бўлган олтита қирғоқни ҳар икки томонида ободонлаштириш ишлари якунланди: Шлюзовая (0,9км), Дербеневская (1,5 км), Павелецкая (1,1 км), Даниловская (1,3 км), Новоданиловская (5км) (1,6км) узунлиги 11,4км.
© Mos.ruМосквада янгиланган дарё қирғоқлари
878-летие Москвы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2025
Москвада янгиланган дарё қирғоқлари
Ундан ташқари 13 ва 14 сентябрь кунлари бўлиб ўтаётган Москва куни доирасида ёшдагилар учун концертлар, спорт мусобақалари, кўргазмалар ва бошқа қизиқарли кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
© Mos.ruМоскванинг 878-йиллиги тадбирлари
878-летие Москвы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2025
Москванинг 878-йиллиги тадбирлари
Янгиликлар лентаси
0