Россиянинг кўп миллатлилиги бу бебаҳо неъмат — Путин
17:10 13.09.2025 (янгиланди: 17:22 13.09.2025)
© Sputnik / Кристина Кормилицына / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента Владимира Путина в Санкт-Петербург

© Sputnik / Кристина Кормилицына
/ Oбуна бўлиш
Жамият ўзининг бошқалардан устунлигига ишонса маънавий-интеллектуал инқироз даври бошланади — Путин.
ТОШКEНТ, 13 сентябрь – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган ХI Халқаро Бирлашган маданиятлар форумида давлатларни ўзар ҳурмат ва ҳамкорликка чақирди.
“Биз очиқлик ва бир-биримизни ҳурмат қилишга интилишимиз, янги нарсаларни ўрганишга тайёр бўлишимиз, жаҳон маданий маконининг мустаҳкамланиши ва ривожланишига, демак, халқларимизнинг муносиб, тинч-тотув, фаровон келажаги йўлида ҳисса қўшишимиз керак”, — деди у.
Россия президенти, миллий маданиятни фақат бошқа маданиятлар билан ўзаро алоқада ривожланиши мумкинлигини, Россиянинг кўп миллатлилиги бебаҳо неъмат эканлигини, у рус маданиятининг бойлигини белгилаб берганини таъкидлади.
“Мамлакатимиз дастлаб кўпмиллатли давлат сифатида шаклланган ва айнан мана шу бебаҳо неъмат унинг ноёб маданий палитраси ҳамда санъати, илм-фан ва адабиётида чинакам буюк давлат мақомини белгилаб берди”, — деди Путин.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, жамият ўзининг истиснолигига ишонса, маънавий инқироз ва турғунликни бошдан кечиради.
“Жамият ўз-ўзидан ёпилиб, кўр-кўрона ва догматик тарзда ўзининг мустаснолиги ва бошқалардан устунлигига ишонса, маънавий-интеллектуал инқироз даври бошланади, ундан сўнг маданиятнинг таназзулга учраши, ҳаётнинг барча жабҳаларида турғунлик бошланади”, — дея огоҳлантирди у.
Президент, шунингдек, технология ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши шароитида эркинлик ва инсон ҳуқуқлари қадриятлари қадрсизланиши, миллий хусусиятларнинг йўқолишининг олдини олишга чақирди.
Россия президенти Россия турли мамлакатлар ёзувчиларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш тарафдори эканини таъкидлади. Унинг фикрича, маданият арбобларининг қолиплар ва тарафкашликдан холи мулоқоти мамлакатлар ҳамкорлиги ва биргаликдаги ишларини кенгайтиришга хизмат қилади.
“Ишончим комилки, стереотиплар ва тарафкашликдан холи сизнинг профессионал мулоқотингиз давлатлар ва халқларнинг ҳамкорлиги ва қўшма ишларини кенгайтиришга ҳисса қўшади”, — деди Путин Форум иштирокчиларига мурожаат қилиб.
Президентимиз уларга самарали меҳнат тилади.
Санкт-Петербург халқаро Бирлашган маданиятлар форуми 10-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Форум глобал маданий-гуманитар кун тартибининг энг муҳим масалалари бўйича мулоқот майдони. Бу йилги форум мавзуси “Маданиятга қайтиш – янги имкониятлар.”