Мирзиёев Тошкент вилоятида янги режа ва лойиҳаларни белгилаб берди – тафсилотлар
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провёл совещание по эффективности реформ и новым планам в Ташкентской области

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Вилоятдаги 263 та маҳалла ҳали ҳеч бир соҳага ихтисослашмаган. Уларда боғдорчилик, узумчилик, лимон, малина, брокколи етиштиришни ривожлантириш топширилган.
ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва келгуси режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича йиғилиш давомида вилоятнинг инвиститсион жозибадорлиги ва келгусидаги режаларига алоҳида тўхталиб, саноат ва савдо зоналари ҳамда темир йўл транспорти қурилишларига оид бир қатор режалар кўриб чиқилган.
“8 йил ичида вилоят иқтисодиёти сезиларли ривожланди: ҳудудга 10 миллиард доллар, тармоқларга 8 миллиард доллар инвестиция жалб этилган, 10 мингга яқин саноат, савдо ва сервис корхоналари ишга туширилган. Вилоятнинг саноатдаги динамикасини ошириш мақсадида хитойлик инвесторлар иштирокида 2,1 миллиард долларлик саноат парклари барпо этиш режалаштирилди”, – дейилади хабарда.
Йиғилиш давомида президент савдо, саноат ҳамда логистика соҳалари бўйича қатор топшириқларни мутасаддиларга юклаган:
Нурофшон, Олмалиқ ва Чирчиқда хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда корхоналар учун икки нимстансия қуриш;
Бекободда автомобиль эҳтиёт қисмлари, Оққўрғонда озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналари очиш;
Оҳангарон, Ангрен ва Ўрта Чирчиқдан оқиб ўтувчи Қорасув канали бўйида туризм ва савдо масканларини ривожлантириш.
"Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд. Асосийси, вилоят юртимиздаги энг йирик истеъмол ва хизматлар бозорини, яъни пойтахтимизни ҳар томондан ўраб туради. Бу ҳам жуда катта имконият. Уни тўлиқ ишга солиб, инвестиция, экспорт ва иш ўрни кўрсаткичларини каррасига оширса бўлади", – деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, йиғилишда қишлоқ хўжалиги ва маҳаллалар бўйича чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинган. 263 та маҳалла ҳали ҳеч бир соҳага ихтисослашмаган. Уларда боғдорчилик, узумчилик, лимон, малина, брокколи етиштиришни ривожлантириш топширилган.