Ёлғон ва иғво: Россия Мудофаа вазирлиги Зеленскийнинг баёнотини рад этди
© Sputnik / Виталий БелоусовЗдание Министерства обороны Российской Федерации на Фрунзенской набережной в Москве.

© Sputnik / Виталий Белоусов
Oбуна бўлиш
Зарба ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб Зеленский ёзди, шундан кейин украин пропагандаси жарчилари уни илиб кетди.
ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Владимир Зеленскийнинг Россия ҳарбийлари гўёки Киев назоратидаги ДХРнинг Яровая қишлоғи зарбар бергани ҳақидаги баёнотлари ёлғон. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Мудофаа вазирлигидаги манба маълум қилди.
“Биз Киев режимининг галдаги иғвосини кузатяпмиз. Бир нечта фактлар бундан далолат бермоқда”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Маълум қилинишича, Россия армияси шу куни Яроваяга зарба бермаган.
“Россия ҲККнинг бу ҳудуддаги охирги зарбаси 7 сентябрь куни тунда берилганди, бироқ аҳоли пунктининг ўзига эмас, балки жанговар тутиш чизиғига яқин жойлашган қўшни Новосёловкага”, - дея таъкидлади манба.
Бундан ташқари, у бу ёлғон хабар ахборот майдонида қандай тарқалганига эътибор қаратди. Зарба ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб Зеленский ёзди, шундан кейин украин пропагандаси жарчилари илиб кетди.
Россия Мудофаа вазирлигидаги манбанинг қайд этишича, Украина тақдим этган видеода жойни спутник суратлари билан аниқласа бўлади, чунки нишонга оид хусусиятлар бор: “почта биноси, ёдгорлик ва унинг атрофидаги дарахтлар”.
“Украина томони бомба тушганини таъкидлаётган ҳатто аниқ дарахтни топиш имкони бор экан. Кўрсатилган чуқурлик ўз шакли ва ўлчами билан ҳақиқий авиабомба тушган жойга мос келмайди. Махсус ҳарбий операция ҳудудида энг кўп Россиянинг ФАБ-500 бомбаси ишлатиляпти, унда 200 килограммгача портловчи модда бор”, - дея тушунтирди у.
Бундай бомба тушганда вайронагарчилик каттароқ бўларди, видеодаги каби кичик эмас.
Шунингдек, манба Зеленскийнинг хабари чиққунига қадар бирор бир жабрланувчи ҳақидаги хабар бўлмаганига эътибор қаратди.
Шу билан бирга, Украина ҳукуматининг иғво учун айнан Яровая аҳоли пунктини танлагани диққатни тортади.
“Киев режими назорати остида қолган ДХРнинг қисми бир неча жиҳатдан муҳим: ресурслар устидан назорат, мудофаа, сиёсий жиҳат. <...> Уни йўқотиш Украинани савдолашиш учун энг муҳим бир баҳоналардан маҳрум қилади”, - деди манба.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский сўнгги пайтларда Россиянинг янги ҳудудларига даъво қилишни бас қилиш кераклиги ҳақидаги суҳбатлар ортидан ДХРдан Украина қўшинларини олиб чиқиб кетишни ҳам назарда тутувчи можаро тугашининг мантиқий шартларини рад этмоқда.
“Бунинг ортидан иғво билан Киевнинг назоратидаги ҳудудлардаги аҳоли ҳақидаги “қайғураётгани” кўрсатиш ва аксинча Россиянинг “шавқатсизлигини” кўрсатиш мақсад қилинган”, - дея тушунтирди Россия Мудофаа вазирлигидаги манба.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ етакчилари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг Аляскадаги учрашувидан кейин Киев ва унинг европалик ҳомийлари музокаралардан воз кечиш ва Москвани қоралашни бошлашган. Мақсад – тинчлик музокаралари барбод бўлишининг айбини Россияга ағдариш.