Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ишончномани онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади

© iStock / SitthiphongДевушка с банковской картой и ноутбуком. Архивное фото
Девушка с банковской картой и ноутбуком. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025
Oбуна бўлиш
Янги платформа орқали давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш бўйича бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда янги онлайн-платформа – Vakolat.uz ишга туширилади. Бу президентнинг Президентнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва бюрократик жараёнларни кескин қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Платформа қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:
давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш бўйича бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш;
юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш;
барча турдаги ишончномаларнинг ҳақиқийлигини онлайн режимда текшириш.
“Vakolat.uz” платформасидан бепул фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган “Давлат хизматлари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади.
Бунда ҳар бир давлат хизмати бўйича унинг рақамли паспорти шакллантирилади ҳамда ҳар бир давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида амалга оширилади.
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2025
Давлат хизматларидаги бюрократик талаблар қисқартирилади
Янгиликлар лентаси
0