https://sputniknews.uz/20250909/shaxs-tasvir-51856761.html
Ўзбекистонда шахсларнинг рухсатисиз суратга олиш тақиқланиши мумкин
Ўзбекистонда шахсларнинг рухсатисиз суратга олиш тақиқланиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида фуқароларнинг ўз тасвирига эга бўлиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
2025-09-09T18:02+0500
2025-09-09T18:02+0500
2025-09-09T18:02+0500
жамият
ўзбекистон
камера
болалар
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/05/23782638_0:1:3072:1729_1920x0_80_0_0_d4f87ad4b179d09f97c0598c50043f5c.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда шахснинг розилигисиз уни тасвирга олишни тақиқланиши мумкин. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини муҳокама қилиб, биринчи ўқишда қабул қилишди.Шунингдек, видеокузатувни амалга оширишда шахсий дахлсизликни таъминлашга оид талаблар, тасвирдан рухсатсиз фойдаланилганда келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар аниқ белгиланмоқда. Меҳнат муносабатларида тасвирдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқлаштирилмоқда.Қайд этилишича, қонун лойиҳаси қабул қилинса, шахсларнинг, айниқса болаларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари кафолатланади, давлат органлари фаолиятида очиқлик кучаяди ва меҳнат муносабатларида ходимларнинг ҳуқуқлари янада мустаҳкамланади.
https://sputniknews.uz/20250730/ozbekiston-rossiya-ombudsman-50937668.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/05/23782638_290:0:3021:2048_1920x0_80_0_0_75762b930ac6e8a9e3b8e8bb1819b5e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рухсатсиз суратга олиш тақиқ ўзбекистон
рухсатсиз суратга олиш тақиқ ўзбекистон
Ўзбекистонда шахсларнинг рухсатисиз суратга олиш тақиқланиши мумкин
Фуқаролар тасвиридан рухсатсиз фойдаланишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам белгиланяпти.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда шахснинг розилигисиз уни тасвирга олишни тақиқланиши мумкин. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини муҳокама қилиб, биринчи ўқишда
қабул қилишди. Лойиҳада шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш мажбурий шартлиги, ушбу муносабатларда вояга етмаган болалар мустақил ҳуқуқ субъекти эканлиги, тасвирга олиш ва ундан рухсатсиз фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатлар доираси белгиланмоқда.
Шунингдек, видеокузатувни амалга оширишда шахсий дахлсизликни таъминлашга оид талаблар, тасвирдан рухсатсиз фойдаланилганда келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар аниқ белгиланмоқда. Меҳнат муносабатларида тасвирдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқлаштирилмоқда.
Лойиҳа болалар ҳуқуқларига ҳам алоҳида ўрин ажратилгани ҳам айтилмоқда. Унга кўра, болалар мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида белгиланган. 16 ёшга тўлмаганлар номидан розилик уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари томонидан берилади, 16 ёшдан ошганлар эса бу масалада мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга экани қайд этилган.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси қабул қилинса, шахсларнинг, айниқса болаларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари кафолатланади, давлат органлари фаолиятида очиқлик кучаяди ва меҳнат муносабатларида ходимларнинг ҳуқуқлари янада
мустаҳкамланади.