Ўзбекистон ва Россия омбудсманлари инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди
15:16 30.07.2025 (янгиланди: 15:27 30.07.2025)
© Омбудсман УзбекистанаУполномоченные по правам человека Узбекистана и России обсудили вопросы укрепления сотрудничества в сфере защита прав человека

© Омбудсман Узбекистана
Oбуна бўлиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлараро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Россия Омбудсманларининг учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар фуқароларнинг мурожаатлари билан биргаликда ишлаш, қийноқларга қарши курашиш ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқдилар.
ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларга қарши курашиш, жазони ижро этиш тизимида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва ногиронлиги бўлган шахслар учун шарт-шароитлар яратиш, мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
© Омбудсман УзбекистанаУполномоченные по правам человека Узбекистана и России обсудили вопросы укрепления сотрудничества в сфере защита прав человека

Уполномоченные по правам человека Узбекистана и России обсудили вопросы укрепления сотрудничества в сфере защита прав человека
© Омбудсман Узбекистана
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, жумладан, Омбудсман институти мустаҳкамлангани, аҳолига яқин, таъсирчан ва мустақил институт сифатида шакллангани, унинг фаолияти рақамлаштирилиши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги самарадорликни оширишга хизмат қилаётганлиги, бу эса институтнинг мамлакат ичкарисида ҳам, халқаро майдонда ҳам обрўсини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани айтиб ўтилди.
2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон ва Россия омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум амал қилмоқда. Ушбу меморандум доирасида омбудсман томонидан Россияга бир неча маротаба хизмат сафарлари уюштирилган ва Россия омбудсмани билан ҳамкорликда у ерда яшайдиган ёки пенитенциар муассасаларда сақланаётган ўзбекистонликларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилган.
© Омбудсман УзбекистанаУполномоченные по правам человека Узбекистана и России обсудили вопросы укрепления сотрудничества в сфере защита прав человека

Уполномоченные по правам человека Узбекистана и России обсудили вопросы укрепления сотрудничества в сфере защита прав человека
© Омбудсман Узбекистана
Суҳбат чоғида икки мамлакат фуқароларининг мурожаатларини ўзаро ҳамкорликда кўриб чиқиш тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди. 2025 йилнинг 2 чорагида Ўзбекистон омбудсманига хорижий давлатлар Омбудсманлари ва чет элда яшаётган фуқаролардан 87 та мурожаат келиб тушган. Шундан 38 таси Россиядан келиб тушган. Россия омбудсманига ўзбекистонликлар манфаатида 7 та мурожаат юборилган бўлиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган.