Реновация аҳолининг нотариал розилигисиз амалга оширилмайди – қонун лойиҳаси

© Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2025
Oбуна бўлиш
Парламент “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлисида “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар қилди.
Ахборотга кўра, ҳужжатда шаҳарсозлик реновациясининг асослари ва мақсадлари, мажбурий шартлари, асосий принциплари ҳамда босқичлари белгилаб берилган. Шунингдек, бу борада лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби, давлат бошқаруви асослари ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган.

"Муҳим жиҳатлардан бири шуки, шаҳарсозлик реновацияси лойиҳасини бошлаш учун барча ҳуқуқ эгалари билан нотариал тартибда келишув имзоланиши назарда тутилмоқда", - дейилади хабарда.

Демак, реновацияда қатнашиш ихтиёрий бўлади ва ҳеч ким мажбуран бу жараёнга жалб этилмайди.
Қонун лойиҳаси қабул қилинса, аҳолининг розилиги ва манфаатлари инобатга олинган ҳолда эски уй-жойларни қайта қуриш, янги бинолар барпо этиш жараёнлари аниқ қонуний асосда амалга оширилиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией реновационных и инвестиционных проектов в городе Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2025
Мирзиёев Тошкентда режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0