https://sputniknews.uz/20250909/mirziyoev-tinchlik-mukofoti-51857235.html
Мирзиёев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотига сазовор бўлди
Мирзиёев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотига сазовор бўлди
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилда Л.Н. Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровга берилди.
2025-09-09T17:18+0500
2025-09-09T17:18+0500
2025-09-09T17:18+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
садир жапаров
мукофот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51380097_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8b8ce8cb97965c76d60834e47f6f4cd0.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. 2025 йилда Л.Н. Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровга берилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.Уларга бу мукофот берилганини Москвадаги маросимда ҳакамлар раиси, Россия халқ артисти Валерий Гергиев эълон қилди. Барча ҳакамлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари номзодларини бир овоздан маъқуллаган.Қайд этилишича, бу уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасидаги тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун бу мукофотга лойиқ кўрилган.Маълумот учун, Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти учинчи жаҳон уруши хавфининг олдини олишга қаратилган фаолиятдаги юксак хизматлар, халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида умумий ва тенг хавфсизликни таъминлаш, қуролланиш пойгасини тўхтатиш, кўп қутбли ва зўравонликсиз дунё қуриш, демилитаризация, демократлаштириш ва гуманитар соҳалардаги ютуқлар, тинчликпарварлик фаолияти ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги иштироки учун берилади.2024 йилда ушбу мукофот Африка иттифоқига топширилган эди. Ҳакамлар ҳайъати БРИКС, ШҲТ ва “Катта йигирматалик”ка аъзо бўлган тўққиз давлат фуқароларидан иборат бўлиб, улар орасида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг уч доимий аъзоси ҳам бор.
https://sputniknews.uz/20250331/ozbekiston-tojikiston-qirgiziston-chegara-48666609.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51380097_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0c679da02a3b0a2dee9827afccc45f3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти
мирзиёев толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти
Мирзиёев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотига сазовор бўлди
Бу йилги мукофотга Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари лойиқ кўрилган.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. 2025 йилда Л.Н. Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровга берилди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар бермоқда. Уларга бу мукофот берилганини Москвадаги маросимда ҳакамлар раиси, Россия халқ артисти Валерий Гергиев эълон қилди. Барча ҳакамлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари номзодларини бир овоздан маъқуллаган.
Қайд этилишича, бу уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасидаги тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун бу мукофотга лойиқ кўрилган.
Маълумот учун, Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти учинчи жаҳон уруши хавфининг олдини олишга қаратилган фаолиятдаги юксак хизматлар, халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида умумий ва тенг хавфсизликни таъминлаш, қуролланиш пойгасини тўхтатиш, кўп қутбли ва зўравонликсиз дунё қуриш, демилитаризация, демократлаштириш ва гуманитар соҳалардаги ютуқлар, тинчликпарварлик фаолияти ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги иштироки учун берилади.
2024 йилда ушбу мукофот Африка иттифоқига топширилган эди. Ҳакамлар ҳайъати БРИКС, ШҲТ ва “Катта йигирматалик”ка аъзо бўлган тўққиз давлат фуқароларидан иборат бўлиб, улар орасида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг уч доимий аъзоси ҳам бор.