Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Катта Евросиё ҳамкорлигининг асосини ташкил этади — РСТИ президенти

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрезидент РСПП Александр Шохин
Президент РСПП Александр Шохин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2025
Oбуна бўлиш
Александр Шохин ШИФ-2025 доирасида Катта Евроосиё ҳамкорлиги хусусида сўз юритар экан, ёндашувларнинг ривожланиш жараёни ҳақида эслатиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқини (ЕОИИ) Катта Евросиё ҳамкорлигининг асосий ўзаги, дея маълум қилди Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСТИ) президенти Александр Шохин.
У Шарқий иқтисодий форум доирасида ўтказилган "Катта Евросиё ҳамкорлиги: қитъани ривожлантиришнинг янги парадигмалари" сессиясида маъруза қилди.

"Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан жуда самарали ҳамкорлик алоқаларимиз мавжуд ва биз Россия тадбиркорлари ҳамда эркин савдо шартномаси бўйича музокаралар олиб борилаётган мамлакатлар тадбиркорлари ўртасидаги манфаатлар мувозанатини таъминлаш бўйича ишларга фаол равишда жалб этилмоқдамиз", – дейди Шохин.

Катта Евросиё ҳамкорлиги мавзуси юзасидан мулоҳаза қилиш жараёнида, РСТИ президенти ёндашувларнинг ривожланиш босқичлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"2015 йилда биз "Лиссабондан Владивостоккача чўзилган Евроосиё ҳамкорлиги" сўз бирикмасини тез-тез тилга олардик. Кейинчалик Владивосток етарли эмас деган хулосага келдик: камида Сингапургача бўлиши керак эди. Ҳозир эса бу ўлчовнинг жануб томонга ҳам кенгайиши зарурлиги кундек равшан бўлиб турибди," дея қайд этди у.
Эслатиб ўтамиз, Х Шарқий иқтисодий форум (ШИФ) жорий йилнинг 3 сентябридан 6 сентябригача Владивостокда "Узоқ Шарқ – тинчлик ва фаровонлик учун ҳамкорлик" шиори остида ўтказилди.
Внешнеторговый_оборот_Узбекистана_со_странами_ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси – инфографика
Янгиликлар лентаси
0