Хитой зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

© Foto : Xinhua news Хитой Афғонистонга ёрдам жўнатди
Хитой Афғонистонга ёрдам жўнатди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Oбуна бўлиш
Икки Y-20 транспорт самолётида олиб келинган ёрдам Қобул аэропортига етказилди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Кунар вилояти ва қўшни ҳудудларда юз берган кучли зилзиладан сўнг Хитой ҳукуматининг илк инсонпарварлик ёрдами Афғонистоннинг Кобул аэропортига етказилди, дея хабар бермоқда "Xinhua" агентлиги.
Хабарга кўра, ёрдамни ташишда Хитой халқ озодлик армиясининг иккита Y-20 ҳарбий транспорт самолёти жалб этилган. Улар орқали чодирлар, тиббий анжомлар ва бошқа зарур жиҳозлар Афғонистон томонига юборилган.
Тадбир хусусида Хитой элчихонасининг вақтинча иш юритувчиси Бао Шухуй қуйидагича фикр билдирди: “Зилзиладан жиддий зарар кўрган ҳудудларда катта фожиа юз берди. Шу боис Хитой ҳукумати зудлик билан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга қарор қилди. Бу Афғонистон ҳукумати ва халқига бўлган дўстлигимизнинг ёрқин ифодасидир”.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳам зилзила оқибатида азият чеккан Афғонистон аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдамини юборган эди.
Землетрясение в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2025
Мирзиёев Афғонистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар лентаси
0