Трамп тез орада Путин билан мулоқот қилишини маълум қилди

© Sputnik / Сергей Бобылев
/ Oбуна бўлиш
АҚШ ва Россия етакчилари августда Аляскада шахсан учрашишганди.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik.АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча кун ичида Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Америка етакчиси Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий базасида журналистларнинг тегишли саволига жавоб берди.
“Жуда тез орада. Яқин бир неча кун ичида”, - деди Трамп.
У 4 сенябрь куни ҳам яқин орада россиялик ҳамкасби билан суҳбатлашинини айтганди.
15 август куни Путин ва Трамп Аляскадаги Эльмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида учрашишди. Музокараларнинг асосий мавзуси Украина можаросини ҳал этиш бўлди.