Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия "Шимол" гуруҳи Суми вилоятидаги яширин позицияларни йўқ қилди

© РИА НовостиРоссийские военные в зоне СВО.
Российские военные в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Oбуна бўлиш
Разведка дронларининг махсус ҳарбий операция ҳудудида олиб борган кузатуви чоғида душман тўпланган жой зудлик билан аниқланди ва зарба берилди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Россия армиясининг “Шимол” қўшинлари гуруҳи артиллерия бўлинмалари махсус ҳарбий операция ҳудудида душман кучларини режали равишда йўқ қилишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Бугун армия корпусининг “Град” ракета тизимлари экипажлари “Шимол” ҳужум гуруҳларини қўллаб-қувватлаб, Украина Қуролли кучлари бўлинмаларининг ўрмонзор ҳудудидаги ниқобланган позициялари ва тўпланган жонли кучларини нишонга олди.
“Разведка дронларининг махсус ҳарбий операция ҳудудида олиб борган кузатуви чоғида душман тўпланган жой аниқланди. Нишон координаталари зудлик билан артиллерия бўлинмаларига узатилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, жанговар топшириқни олгач, экипаж позицияга чиққан ва жанговар машина командири “Град” қўмондонлик пунктид координаталарни созлаган. Нишонларга аниқлик киритиш учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳамкорликда амалга оширилган, дея қўшимча киритилади хабарда.

“Зарур тузатиш маълумотлари олиниши биланоқ, белгиланган квадрат бўйича ўқ узилди. Натижада УҚК таркибига жиддий зарар етказилди, бу эса душман бўлинмалари бошқарувининг издан чиқишига олиб келди”, — дея маълум қилди Россия мудофаа идораси.

Қайд этилишича, реал вақт режимида учувчисиз учиш аппаратлари орқали олиб борилган объектив назорат кадрларида барча аниқланган нишонларнинг йўқ қилинганига ишонч ҳосил қилинган.
Российские военные в освобожденной Судже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари ДХРдаги Фёдоровка қишлоғини озод қилди
Янгиликлар лентаси
0