Дам олиш режимини бузган ҳайдовчилар учун жавобгарлик жорий этилади

© Sputnik / Бахром ХатамовЗа рулем автомобиля
За рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2025
Oбуна бўлиш
Халқаро ва шаҳарлараро йўналишларда етарлича ухламасдан йўловчи ва юк ташийдиган ҳайдовчилар учун жарима белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг дам олиш режимини бузганлик учун жарима жорий этилади. Сенат ташувлар соҳасида жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
Қонун билан халқаро ва шаҳарлараро автомобиль ташувларини амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини ҳамда йўловчиларни, багажни ва юк багажини ташиш қоидаларини бузганлик учун ҳам маъмурий жарима белгиланяпти.
Ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоида ва талабларни бузганлик учун мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.
Маълум қилинишича, темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда 2024 йилда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг қўпол бузилиши билан боғлиқ 130 та ҳодиса содир этилган.
Натижада ҳаракатдаги таркиб ва темир йўл инфратузилмасига қарийб 4 млрд сўм моддий зарар етказилган. Мамлакат автомобиль йўлларининг тартибга солинмаган темир йўллари кесишмаларида поездлар ҳамда автотранспорт воситалари иштирокида 2024 йилда 38 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ва бунинг оқибатида 11 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Автомобильное движение в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2025
"Buxoro", "Sarvar", "Аziza": Ўзбекистонда исмли автомобиль рақамлари пайдо бўлади
Янгиликлар лентаси
0