Ўзбекистон делегацияси Нижний Новгородга ташриф буюрди
© Пресс-служба губернатора и
правительства Нижегородской областиДелегация Узбекистана прибыла в Нижегородскую область для расширения торгово-экономических и образовательных связей с регионом

© Пресс-служба губернатора и
правительства Нижегородской области
Oбуна бўлиш
Бош консул Қосимов ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россиянинг Нижний Новгород вилоятига Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси делегацияси амалий ташриф билан келди, дея хабар берди вилоят ҳукумати матбуот хизмати.
Делегацияга бош консул Нодиржон Қосимов раҳбарлик қилмоқда. Ташриф мақсади – Нижний Новгород вилояти ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, таълим ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш.
© Пресс-служба губернатора и
правительства Нижегородской областиДелегация Узбекистана прибыла в Нижегородскую область для расширения торгово-экономических и образовательных связей с регионом

Делегация Узбекистана прибыла в Нижегородскую область для расширения торгово-экономических и образовательных связей с регионом
© Пресс-служба губернатора и
правительства Нижегородской области
Ташриф доирасида Нижний Новгород вилояти губернатори ўринбосари Андрей Гнеушевнинг делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.
“Бугунги кунда Ўзбекистон Нижний Новгород вилоятининг энг кенг фаолият йўналишлари бўйича муҳим ҳамкори ҳисобланади. Анчадан буён яқин алоқалар ўрнатганмиз. Бир қатор ҳудудлар билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Биз жадал ривожланаётган самарали ҳамкорлигимизни жуда қадрлаймиз. Бизнинг мақсадимиз, айниқса савдо-иқтисодий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириш, ўзаро ривожланиш учун янги замин яратишдир”, - деди Гнеушев.
Учрашув доирасида таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланишича, Нижний Новгород ўзбекистонлик талабалари учун етакчи жалб қилиш марказларидан бирига айланди. Бугунги кунда вилоят олий ўқув юртларида 1500 нафардан ортиқ ўзбек талабалари таҳсил олмоқда, бу хорижий талабалар умумий сонининг 20 фоизини ташкил этади.
Бош консул Қосимов ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлади.
“Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон мамлакат ичида ҳам, Россия Федерацияси минтақалари, масалан, Нижний Новгород вилояти билан минтақалараро муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Нижний Новгород ва Нижний Новгород вилояти барча муҳим жиҳатларни қамраб олган имзоланган битимлар доирасида Ўзбекистон минтақалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Иқтисодий ҳамкорлик, делегациялар алмашинуви, ўзаро ташрифлар ва илмий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида гапирганда, президентимиз томонидан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар туфайли фаол иш олиб бораётган самарали ҳамкорлик механизмлари яратилганини таъкидлайман. Ва биз ҳамкорликка тайёрмиз", - деди Қосимов.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегациясининг ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор бўлган ва янги таклифларга очиқ бўлган Нижний Новгород тадбиркорлари билан учрашуви режалаштирилган.