“Ўзбекнефтегаз” Фарғона водийсига бензин етказиб беришни оширди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваАвтозаправочная станция.
Автозаправочная станция. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2025
Oбуна бўлиш
Бугунги кунга қадар кунлик ўртача сарф ҳажми 250-300 тоннани ташкил этган бўлса, эндиликда 7 карра кўпроқ, яъни 2000 тонна бензин шохобчаларга етказилади.
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. “Ўзбекнефтегаз” Фарғона водийсига бензин етказиб беришни 7 бараварга оширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳудуд аҳолисининг автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида биржа савдоларига Фарғона водийси учун 2000 тонна бензин қўйилади.
"Бу кўрсаткич шу кунга қадар ўртача кунлик 250, 300 тоннани ташкил этарди. 2000 тонна одатий кунга нисбатан 7 карра кўп дегани", - дейилган хабарда.
Шунингдек, нефть базалар фаолияти 24 соатлик иш режимига ўтказилиб, автобензинни ҳудудий АЁҚШларга узлуксиз етказиб бериш таъминланиши ҳам айтилмоқда.
Эслатамиз, аввалроқ таъмирлаш ишлари сабабли 5-6 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминоти вақтинча чекланган эди.
Автозаправочная станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Фарғона водийсида "метан заправкаларда" вақтинча чеклов киритилади
Янгиликлар лентаси
0