Фарғона водийсида "метан заправкаларда" вақтинча чеклов киритилади

© Sputnik / Бахром ХатамовАвтозаправочная станция
Автозаправочная станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
Таъмирлаш ишлари сабабли 5-6 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминоти вақтинча чекланади.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Фарғона водийсининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қўшимча магистрал газ қувури қурилди 5-6 сентябрь кунлари янги қувурни тармоққа улаш ишлари олиб борилади ва чеклов шу сабабли киритилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувурининг тоғли ҳудуддан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қувур қурилиши якунига етказилди.
Ушбу янги қувурни тармоққа улаш бўйича монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 5 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб 36 соат давомида “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувури орқали табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилади.
5-6 сентябрь кунлари таъмирлаш ишлари вақтида Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминотига вақтинча чеклов киритилади.
Хабарда қўшимча қилинишича, шуни ҳисобга олган ҳолда водий вилоятлари истеъмолчилари учун автобензин ёқилғисининг сотувга чиқариш ҳажми оширилади.
Заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2025
Ўзбекистонда 7 ойда қанча кўмир, нефть ва газ ишлаб чиқарилди?
Янгиликлар лентаси
0