https://sputniknews.uz/20250905/dxx-ish-firibgarlar-51740878.html
ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган фирибгар алдаб 40 минг доллардан ортиқ пул олган
2025-09-05T10:27+0500
2025-09-05T10:27+0500
2025-09-05T10:27+0500
ўзбекистон
жамият
жиноят
жиноят кодекси
жиноятчи
фирибгарлик
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/11/25396787_0:715:2048:1867_1920x0_80_0_0_4335dad5971aed827903d0c9f1e8831e.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Икки нафар шахс одамларни давлат органларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, пул олган пайтда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.Қўлга олинган шахслардан бири Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс. У ўзини ДХХ ходими дея таништириб, маҳаллий фуқарони давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Фуқарони турли баҳоналар билан алдаб, жами 30 минг доллар ва 510 млн сўмини олади. Бундан ташқари, мазкур фуқаронинг қариндошини Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, ҳозирга қадар 4 минг доллар олади. Ҳозирда Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи, 1961 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни ДХХ идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250904/angren-iib-pora-51721469.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/11/25396787_0:523:2048:2059_1920x0_80_0_0_826becc961d8093f9b784350dcc6f6ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қашқадарёда фирибгарлик, самарқандда фирибгарлик, дххга ишга киритиш баҳонасида фирибгар, ишга киритиш учун пул олган шахс, фирибгар қўлга олинди ўзбекистон, жиноят кодекси 168-модда, пора бериш билан боғлиқ жиноят, давлат органларига ишга киритиш баҳонаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбир, ииб ва дхх ҳамкорлиги
қашқадарёда фирибгарлик, самарқандда фирибгарлик, дххга ишга киритиш баҳонасида фирибгар, ишга киритиш учун пул олган шахс, фирибгар қўлга олинди ўзбекистон, жиноят кодекси 168-модда, пора бериш билан боғлиқ жиноят, давлат органларига ишга киритиш баҳонаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбир, ииб ва дхх ҳамкорлиги
ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Икки нафар шахс одамларни Давлат хавфсизлик хизматига (ДХХ) ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, пул олган пайтда қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Икки нафар шахс одамларни давлат органларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, пул олган пайтда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар берди.
Қўлга олинган шахслардан бири Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс. У ўзини ДХХ ходими дея таништириб, маҳаллий фуқарони давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Фуқарони турли баҳоналар билан алдаб, жами 30 минг доллар ва 510 млн сўмини олади.
Бундан ташқари, мазкур фуқаронинг қариндошини Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, ҳозирга қадар 4 минг доллар олади.
ДХХ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган 10 минг АҚШ доллари ҳисобидан яна 2 минг доллар олган вақтида ушланди.
Ҳозирда Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи, 1961 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни ДХХ идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.