https://sputniknews.uz/20250904/vazirlik-tolov-munosabat-51720539.html
Қурилиш вазирлиги рухсатнома учун “қўшимча харажат” ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Қурилиш вазирлиги рухсатнома учун “қўшимча харажат” ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлик: қурилиш рухсатномалари электрон тарзда амалга оширилади, қўшимча тўлов талаб қилинмайди
2025-09-04T11:26+0500
2025-09-04T11:26+0500
2025-09-04T11:26+0500
коррупция
жамият
тошкент
қурилиш
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
ягона интерактив давлат хизматлари портали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/199/20/1992019_0:107:2048:1259_1920x0_80_0_0_b3c89c003374db92159b93cfc2b59a92.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Коррупциявий ҳолатлар ҳақидаги хабарларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўрганиб чиқиб, расмий муносабат билдирди.Вазирликнинг маълум қилишича, қурилиш соҳасига оид барча давлат хизматлари ва тўловлар белгиланган тартибда электрон тарзда амалга оширилади. Қўшимча маблағ талаб қилиниши мумкин эмас. Таъкидланишича, объект қурилишига оид рухсатнома олишдан тортиб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар вазирликнинг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тўлиқ назорат қилиб борилади. Ушбу жараёнлар ҳукумат қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентлар билан аниқ тартибга солинган. Ҳозирда қурилиш соҳасида давлат хизматларини рақамлаштириш босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу жараён шаффофликни таъминлаш ва ортиқча оворагарчиликни бартараф этишга хизмат қилади. Тегишли ҳукумат қарорларига биноан Тошкент шаҳрида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг жами қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим жорий этилган. Ушбу йиғим тўлиқ ҳажмда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Шунингдек, қурилиш соҳасида коррупция ҳолатларига дуч келган тадбиркор ва фуқаролар вазирликнинг ишонч телефонлари, электрон почтаси ёки телеграм-ботига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.
https://sputniknews.uz/20250902/namangan-hokim-pora-ushlanish-51675701.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/199/20/1992019_114:0:1934:1365_1920x0_80_0_0_6e463b084d56010a6a43645566cb3b14.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурилиш соҳасида коррупция, вазирлик расмий муносабат, 200 минг долларлик қўшимча тўлов иддаоси, шаффоф қурилиш тизими, қурилиш рухсатномалари my.gov.uz, давлат хизматларини рақамлаштириш, қурилиш рухсатнома жараёни, тошкент қурилиш йиғими, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш, коррупциявий "шапка"
қурилиш соҳасида коррупция, вазирлик расмий муносабат, 200 минг долларлик қўшимча тўлов иддаоси, шаффоф қурилиш тизими, қурилиш рухсатномалари my.gov.uz, давлат хизматларини рақамлаштириш, қурилиш рухсатнома жараёни, тошкент қурилиш йиғими, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш, коррупциявий "шапка"
Қурилиш вазирлиги рухсатнома учун “қўшимча харажат” ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Тадбиркор Усмонжон Абдусаматов Тошкентда барча инстанциядан ўтиб, рухсатнома олиш учун қурувчи ҳар бир уй учун 200 минг долларгача тўлаши мумкин деганди.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Коррупциявий ҳолатлар ҳақидаги хабарларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўрганиб чиқиб, расмий
муносабат билдирди.
Вазирликнинг маълум қилишича, қурилиш соҳасига оид барча давлат хизматлари ва тўловлар белгиланган тартибда электрон тарзда амалга оширилади. Қўшимча маблағ талаб қилиниши мумкин эмас.
"Бунда жисмоний ва юридик шахслар ҳар қандай шаҳарсозлик ҳужжатларини фақатгина my.gov.uz электрон портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали юборишлари мумкин. Ушбу жараёнларда жисмоний ёки юридик шахс ҳамда ваколатли орган вакили ўртасида ўзаро мулоқотга йўл қўйилмайди", - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, объект қурилишига оид рухсатнома олишдан тортиб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар вазирликнинг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тўлиқ назорат қилиб борилади.
Ушбу жараёнлар ҳукумат қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентлар билан аниқ тартибга солинган.
Ҳозирда қурилиш соҳасида давлат хизматларини рақамлаштириш босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу жараён шаффофликни таъминлаш ва ортиқча оворагарчиликни бартараф этишга хизмат қилади.
Тегишли ҳукумат қарорларига биноан Тошкент шаҳрида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг жами қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим жорий этилган.
Ушбу йиғим тўлиқ ҳажмда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Шунингдек, қурилиш соҳасида коррупция ҳолатларига дуч келган тадбиркор ва фуқаролар вазирликнинг ишонч телефонлари, электрон почтаси ёки телеграм-ботига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.