https://sputniknews.uz/20250904/rossiya-ozarbayjon-51724173.html
Россия Озарбайжонни қўлга олинган россияликларни озод қилишга чақирди
Россия Озарбайжонни қўлга олинган россияликларни озод қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Бокудан ушлаб турилган журналистларни озод этишга чақирди.
2025-09-04T13:58+0500
2025-09-04T13:58+0500
2025-09-04T13:58+0500
сиёсат
россия
озарбайжон
музокаралар
"россия сегодня"
sputnik
мария захарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35792844_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_f1a2b4ad56e214f2dd62af8890c803b8.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Бокунинг ҳибсга олинган россияликларни озод этиши Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлидаги муҳим қадам бўлади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Шарқий иқтисодий форум (ШИФ-2025) доирасидаги РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.Озарбайжон ҳукумати 30 июнь куни "Россия сегодня" медиа гуруҳи таркибига кирувчи Sputnik Озарбайжон агентлигида етти кишини асоссиз равишда ҳибсга олган эди. Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавих ва бош муҳаррир Евгений Белоусов тўрт ой муддатдаги қамоққа олинишган. "Россия сегодня" медиа гуруҳи Озарбайжон ҳукуматини ўз ходимларини дарҳол озод қилишга ва бу номақбул вазиятни зудлик билан ҳал этишга чақирган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремль Sputnik Озарбайжон ва Ruptly ходимларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда. Унинг таъкидлашича, Москва Боку билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳибсга олинган журналистларнинг озод этилишига эришишга умид қилмоқда. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўз навбатида Боку ҳеч қачон Sputnik Озарбайжон идорасига ҳам, журналистлар фаолиятига ҳам эътироз билдирмаганини қайд этган.
https://sputniknews.uz/20250830/sputnik-ozarbayjon-jurnalistlar-kiselyov-51615634.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35792844_250:0:2981:2048_1920x0_80_0_0_208f6867281990ca2fcf780d334f1e76.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакил мария захарова баку журналистлар озод этиш
россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакил мария захарова баку журналистлар озод этиш
Россия Озарбайжонни қўлга олинган россияликларни озод қилишга чақирди
Ҳибсга олинган россияликларни озод этиш — муносабатлар илиқлашишидаги муҳим қадам – Россия ТИВ.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Бокунинг ҳибсга олинган россияликларни озод этиши Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлидаги муҳим қадам бўлади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Шарқий иқтисодий форум (ШИФ-2025) доирасидаги РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Таъкидлаймиз: Россия фуқароларининг озод этилиши Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлидаги муҳим қадамдир”, - деди Захарова.
Озарбайжон ҳукумати 30 июнь куни "Россия сегодня" медиа гуруҳи таркибига кирувчи Sputnik Озарбайжон агентлигида етти кишини асоссиз равишда ҳибсга олган эди. Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавих ва бош муҳаррир Евгений Белоусов тўрт ой муддатдаги қамоққа олинишган. "Россия сегодня" медиа гуруҳи Озарбайжон ҳукуматини ўз ходимларини дарҳол озод қилишга ва бу номақбул вазиятни зудлик билан ҳал этишга чақирган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг
айтишича, Кремль Sputnik Озарбайжон ва Ruptly ходимларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда. Унинг таъкидлашича, Москва Боку билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳибсга олинган журналистларнинг озод этилишига эришишга умид қилмоқда. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўз навбатида Боку ҳеч қачон Sputnik Озарбайжон идорасига ҳам, журналистлар фаолиятига ҳам эътироз билдирмаганини қайд этган.