Москвада "Ўзбек рақси куни" ташкил этилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровДевушки-танцовщицы в национальных костюмах.
Девушки-танцовщицы в национальных костюмах. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
"Баҳор Рақс" ансамбли Ўзбекистоннинг барча ҳудудларининг бой хореографик меросини акс эттирувчи 25 тадан ортиқ рақс ижроларини ўз ичига олган кенг кўламли дастурни тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Москва шаҳрида ВДНХдаги Ўзбекистон павильонида Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ўзбек рақси куни" ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ушбу тадбир Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан, Кристина Сурганова раҳбарлигидаги Москва "Баҳор Рақс" ўзбек рақси ва Марказий Осиё рақслари ансамбли ҳамкорлигида амалга оширилди.
Жамоанинг репертуари Арманистон, Ҳиндистон, Хитой ва Россиянинг маданий анъаналарини акс эттирувчи чиқишлар билан бойитилди.
© Информационное агентство ДунёВ павильоне Узбекистана на ВДНХ организован "День узбекского танца"
В павильоне Узбекистана на ВДНХ организован День узбекского танца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
В павильоне Узбекистана на ВДНХ организован "День узбекского танца"
Шунингдек, Москвадаги "Улыбка" ва "Ивантеевка" ансамбллари, "Спитамен" гуруҳи концертда иштирок этишди.
Дастурда алоҳида ўринни Кристина Сурганованинг маҳорат дарслари эгаллади. Интерактив формат томошабинлар орасида катта қизиқиш уйғотиб, байрамни маданий мулоқот ва бирликнинг ёрқин воқеасига айлантирди.

"Ўзбекистон павильонида энг ажойиб ва нафис экспозиция тақдим этилди, умуман олганда, Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси қиладиган ҳар бир иши доимо сифат белгисидир", - деди Ирина Яремко, ВДНХ АЖнинг бошқармаси бошлиғи.

Маълумот учун, Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) - Москванинг энг йирик кўргазма мажмуаси. Дунёдаги 50 та энг йирик кўргазма марказлари қаторига киради. Ҳар йили ВДНХга 30 миллион меҳмон ташриф буюради. 2023 йилда ВДНХ мажмуаси ҳудудида янгиланган Ўзбекистон павильони очилди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган битимга мувофиқ, павильон Ўзбекистонга 49 йилга ижарага берилган.
В Астане состоялся Первый форум научно-творческой интеллигенции Узбекистана и Казахстана
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Остонада Биринчи ўзбек-қозоқ илмий-ижодий зиёлилар форуми бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0