https://sputniknews.uz/20250820/ostona-ozbek-qozoq-ilm-ijod-ziyoli-forum-51372470.html
Остонада Биринчи ўзбек-қозоқ илмий-ижодий зиёлилар форуми бўлиб ўтди
Остонада Биринчи ўзбек-қозоқ илмий-ижодий зиёлилар форуми бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Форумда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлар изчил мустаҳкамланаётгани таъкидланди. 20.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-20T16:31+0500
2025-08-20T16:31+0500
2025-08-20T16:31+0500
форум
ўзбекистон олий мажлиси сенати
танзила норбоева
жамият
маданий бойликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/14/51366910_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ce8c8e836b4b19dbae1cb30317ed57ab.jpg
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Қозоғистон пойтахти Остонада “Умумий тарихий-маданий мерос – ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзусида Ўзбекистон ва Қозоғистон зиёлиларининг биринчи илмий-ижодий форуми ўтказилди. Унда Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон парламенти делегацияси ҳам иштирок этди.Очилиш маросимида сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон ва Қозоғистонни нафақат умумий манфаатлар, балки чуқур тарихий, маданий ва маънавий илдизлар боғлаб турганини таъкидлади.Форумда икки халқ буюк мутафаккирлари меросини асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Остона шаҳрида Алишер Навоий, Тошкентда эса Абай Қўнонбоев ҳайкалларининг ўрнатилиши, шунингдек, Ўзбекистонда Абай таваллудининг 180 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирлар — икки давлат ҳамкорлигининг ёрқин намунаси сифатида тилга олинди.Шунингдек, икки давлат ОТМлари орасида 280 дан зиёд шартнома ва меморандумлар имзолангани, қўшма дастурлар амалга оширилаётгани ҳамда Ўзбекистонда 400 дан ортиқ мактабда қозоқ тили ўқитилаётгани қайд этилди.Янги шароитларда маданий туризм ва креатив индустрияни ривожлантириш, фестиваллар, кўргазмалар, кинофорумлар ва бошқа гуманитар тадбирларни ўтказиш муҳим эканлигини айтиб ўтилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/14/51366910_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f5f52b53a1fb1e3f087f241ef7155cb6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
форум, ўзбекистон олий мажлиси сенати, танзила норбоева, жамият, маданий бойликлар
форум, ўзбекистон олий мажлиси сенати, танзила норбоева, жамият, маданий бойликлар
Остонада Биринчи ўзбек-қозоқ илмий-ижодий зиёлилар форуми бўлиб ўтди
Форумда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлар изчил мустаҳкамланаётгани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Қозоғистон пойтахти Остонада “Умумий тарихий-маданий мерос – ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзусида Ўзбекистон ва Қозоғистон зиёлиларининг биринчи илмий-ижодий форуми
ўтказилди.
Унда Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон парламенти делегацияси ҳам иштирок этди.
Тадбир доирасида икки халқнинг буюк шоирлари, рассомлари ва олимлари илмий ҳамда ижодий меросидан намуналар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ўзбек муаллифлари томонидан яратилган тарихий асарлар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон ва Қозоғистонни нафақат умумий манфаатлар, балки чуқур тарихий, маданий ва маънавий илдизлар боғлаб турганини таъкидлади.
Форумда икки халқ буюк мутафаккирлари меросини асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Остона шаҳрида Алишер Навоий, Тошкентда эса Абай Қўнонбоев ҳайкалларининг ўрнатилиши, шунингдек, Ўзбекистонда Абай таваллудининг 180 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирлар — икки давлат ҳамкорлигининг ёрқин намунаси сифатида тилга олинди.
Шунингдек, икки давлат ОТМлари орасида 280 дан зиёд шартнома ва меморандумлар имзолангани, қўшма дастурлар амалга оширилаётгани ҳамда Ўзбекистонда 400 дан ортиқ мактабда қозоқ тили ўқитилаётгани қайд этилди.
Янги шароитларда маданий туризм ва креатив индустрияни ривожлантириш, фестиваллар, кўргазмалар, кинофорумлар ва бошқа гуманитар тадбирларни ўтказиш муҳим эканлигини айтиб ўтилди.