https://sputniknews.uz/20250903/erosti-suv-hisoblagichsiz-taqiq-51699654.html
Ерости сувини ҳисоблагичсиз олиш тақиқланди: фақат фуқароларга 5 метр кубгача рухсат бор
Ерости сувини ҳисоблагичсиз олиш тақиқланди: фақат фуқароларга 5 метр кубгача рухсат бор
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ерости сувини ҳисоблагичсиз олиш тақиқланди. Фақат жисмоний шахсларга шахсий эҳтиёж учун суткасига 5 куб. метргача рухсат берилди
2025-09-03T12:02+0500
2025-09-03T12:02+0500
2025-09-03T12:02+0500
ўзбекистон
жамият
ягона интерактив давлат хизматлари портали
яидхп
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/956/09/9560949_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_b0653d5fb4885e22071288dd67b10d6d.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати қарори билан “Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.Регламентга кўра, ушбу давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади. Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Фақат якка тартибдаги фуқаролар шахсий эҳтиёжлари учун суткасига 5 куб. метргача сувни ҳисоблагичсиз олишлари мумкин.Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим. Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман солиқ инспекциялари сўровнома юборилгач, 10 кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди.
https://sputniknews.uz/20250611/suv-huquqbuzarlik-tasvir-49854372.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/956/09/9560949_283:0:1030:560_1920x0_80_0_0_88642996d5a750caf1fb0ebf5ad70704.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ерости сувини ҳисоблагичсиз олиш, сув ҳисоблагичлар мажбурийлиги, 5 куб. метр сув чеклови, ерости сувларидан фойдаланиш тартиби, ерости сувини ҳисобга олиш, сув ҳисоблагич ўрнатиш талаблари, шахсий эҳтиёж учун сув лимити, ерости сувини ҳисоблагичсиз тақиқ, сув ресурсларини тежаш ўзбекистон, сув ҳисоблагич билан сув олиш
ерости сувини ҳисоблагичсиз олиш, сув ҳисоблагичлар мажбурийлиги, 5 куб. метр сув чеклови, ерости сувларидан фойдаланиш тартиби, ерости сувини ҳисобга олиш, сув ҳисоблагич ўрнатиш талаблари, шахсий эҳтиёж учун сув лимити, ерости сувини ҳисоблагичсиз тақиқ, сув ресурсларини тежаш ўзбекистон, сув ҳисоблагич билан сув олиш
Ерости сувини ҳисоблагичсиз олиш тақиқланди: фақат фуқароларга 5 метр кубгача рухсат бор
Эндиликда Ўзбекистонда ерости сувини ҳисоблагичсиз олиш ман этилди. Фақат шахсий эҳтиёж учун жисмоний шахсларга суткасига 5 куб. метргача рухсат этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати
қарори билан “Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, ушбу давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.
Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Фақат якка тартибдаги фуқаролар шахсий эҳтиёжлари учун суткасига 5 куб. метргача сувни ҳисоблагичсиз олишлари мумкин.
Ерости сув олиш иншоотларидан олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистонда ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш воситаларининг ўрнатилишига йўл қўйилади.
Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман солиқ инспекциялари сўровнома юборилгач, 10 кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди.