МБ сўрови иштирокчиларининг ярми кредит хизматларида коррупция хавфи юқори деб ҳисоблайди

© Sputnik / Авенир ДебердеевВход в центральный банк Республики Узбекистан
Вход в центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2025
Oбуна бўлиш
Сўровномада барча вилоятлардан асосан 18–60 ёш орасидаги 6438 нафар фуқаро қатнашди. Унда коррупция хавфига оид фикрлар ўрганилди
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки томонидан банк тизимида коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш мақсадида банк истеъмолчилари, тадбиркорлар ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилаётган аноним сўровнома натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, сўров иштирокчиларининг 69,5 фоизи банк хизматларининг рақамлаштирилиши даражасини “Яхши”, 24,3 фоизи “Қониқарли”, 6,2 фоизи эса “Қониқарсиз” деб баҳолаган.
Банк хизматларидан фойдаланиш жараёнида 83,8 фоизи бюрократик тўсиқларга дуч келмаганини айтган бўлса, 16,2 фоизи шундай ҳолатга дуч келганини маълум қилган.
Сўровда қатнашганларнинг 94,1 фоизи банк ходимлари томонидан коррупцион ҳаракатларга дуч келганини билдирган, 5,9 фоизи эса бундай ҳолат кузатилмаганини қайд этган.
Коррупция хавфи юқори деб баҳоланган йўналишлар қуйидагича тақсимланган:
4,3% — халқаро пул ўтказмалари ва банк омонатлари;
6,6% — ҳисоб-китоб тўловлари ва касса хизматлари;
7,3% — банк карталари;
49,4% — кредит маҳсулотлари;
42,7% — бошқа хизмат турлари.
(ушбу саволга бир нечта жавоб белгилаш имконияти берилган).

Шунингдек, 9,6% иштирокчи банк хизматларидан фойдаланишда “таниш-билишчилик”дан фойдаланганини айтган, 90,4% эса ундан фойдаланмаган.

Иштирокчиларнинг 8,1 фоизи банкларда ишга қабул қилиш жараёнида коррупцияга дуч келганини, 91,9 фоизи эса бундай ҳолат кузатилмаганини таъкидлаган.
Банкларда ишга қабул қилиш тизимининг очиқлик, шаффофлик ва ҳолислик даражаси 62,5% томонидан “Яхши”, 28,8% томонидан “Қониқарли”, 8,6% томонидан эса “Қониқарсиз” деб баҳоланган.
Сўровга кўра, банк тизимида коррупция ҳолатларининг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар қайд этилган:
53,5% — банк ходимлари иш ҳақи пастлиги;
30,9% — фуқароларнинг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги;
16,9% — банк ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан етарлича назорат йўқлиги;
13,4% — бошқа омиллар (ушбу саволга бир нечта жавоб белгилаш имконияти берилган).
Шу билан бирга, 11,4% респондент банк ходимлари томонидан муомала маданиятига риоя этилмаган ҳолатга дуч келганини, 88,6% эса бундай ҳолатга дуч келмаганини билдирган.
Мужчина кладет конверт с деньгами в карман пиджака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Ўзбекистонда коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларни ўрганиш бошланди
Янгиликлар лентаси
0