Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади. Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти ўз нутқида кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суради.
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрига етиб борди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.“Биньхай” халқаро аэропортида самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Хитойтранспорт вазири Лю Вэй ва бошқа расмийлар кутиб олди.Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти ўз нутқида кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суради.
Ўзбекистон етакчиси ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрига етиб борди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Биньхай” халқаро аэропортида самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Хитойтранспорт вазири Лю Вэй ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти ўз нутқида кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суради.