Шавкат Мирзиёев 523 нафар маҳкумни афв этди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишКолония общего режима
Колония общего режима - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2025
Oбуна бўлиш
Амнистия этилганлар орасида буткул озод этилганлар, шартли муддатда озод этилганлар ва жазоси енгиллаштирилганлар бор.
ТОШКЕНТ, 28-авг — Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати Шавкат Мирзиёев афв фармонини имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, жами 523 нафар маҳкум афв этилган:
195 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади;
147 киши муддатидан олдин шартли озод қилинади;
87 нафарига жазо енгилроғи билан алмаштирилди;
94 нафарига жазо муддати қисқартирилган.
Афв этилганлар орасида 45 нафар аёл, 31 нафар 60 ёшдан ошганлар, 22 нафар 30 ёшгача бўлганлар ва бир нафар вояга етмаган кишилар бор.

Ундан ташқари, 8 нафар чет эл фуқароси, шулардан 6 нафари Тожикистондан ва 1 нафари Серра-Леонедан, ҳамда тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 15 киши бор.
Фармонни ижро этиш учун прокуратура органлари ва тегишли идоралар озод этилганларни яшаш жойларига кузатишни, шунингдек чет эл фуқароларини белгиланган тартибда келиб чиққан мамлакатларига чиқариб юборишни ташкил этадилар.
Барча озод этилганлар профилактик ва пробация ҳисобига олинади. Уларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади, зарур ҳолларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва даволанишда, иш топишда, кредит ва субсидиялар олишда, шунингдек фуқаролик ҳужжатлари ва нафақаларни расмийлаштиришда кўмаклашилади.
Янгиликлар лентаси
0