Вазирлик "Опен бюджет"га овоз бериш билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМессенджер Telegram
Мессенджер Telegram  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали “Ташаббусли бюджет”га овоз бериш эвазига пул ваъда қилиниб, кўплаб фуқаролар алданаётгани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram ботлари орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этиш ҳолатлари кенг тарқалиб, турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Ваъда қилинган маблағлар берилмаётгани бўйича фуқаролар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юзлаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Учинчи шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш мақсадида пул маблағлари ваъда қилган ҳолда фуқаролардан овоз тўплаб, кейинчалик мукофотларни бермаслиги ҳолатлари кузатилмоқда", - дейилади хабарда.

Вазирликнинг эслатишича, “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш фақатгина:
“Очиқ бюджет” (https://openbudget.uz/home) ахборот портали;
Телеграмдаги расмий бот (https://t.me/ochiqbudjetbot);
порталнинг Android (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.minfin.open_budget);
iOS (https://apps.apple.com/uz/app/open-budget-uz/id6447674229) тизимларида ишловчи мобил иловалари орқали амалга оширилади.
Амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмаслиги билан бир қаторда ҳеч қандай моддий рағбатлантиришлар ҳам назарда тутилмаган, дея қўшимча қилинган хабарда.
Человек с телефоном в руках. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2025
Танаффус берилган маҳаллалар “Ташаббусли бюджет”да овоз беришда иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0