Танаффус берилган маҳаллалар “Ташаббусли бюджет”да овоз беришда иштирок этади

© РИА Новости / Владимир Песня Человек с телефоном в руках. Архивное фото
Человек с телефоном в руках. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2025
Oбуна бўлиш
Эртага “Ташаббусли бюджет” 2025-йилги 2-мавсумида овоз бериш бошланади. "Танаффус" сабабли ушбу мавсумга ташаббус кирита олмаган маҳаллалар овоз бериш бочқичида иштирок этишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. “Ташаббусли бюджет” жараёнларида сўнги икки мавсумда кетма кет ғолиб бўлган 823 та маҳаллага жорий йилги мавсумида "танаффус" берилганлиги эълон қилинган, лекин ушбу маҳаллалар овоз бериш мавсумида тўлик иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати эслатиб ўтди.

"Ушбу 823 та маҳаллалар фақатгина таклиф кирита олмаслигини эслатиб ўтган ҳолда 2025-йилги 2-мавсумида овоз бериш босқичида тўлиқ иштирок этиши мумкинлигини маълум қиламиз", - дейилган вазирлик хабарида.

Бунга кўра, ушбу маҳалла аҳолиси ўзларига яқин ёки қўшни маҳаллаларга овоз тўплашда кўмаклашишлари мумкин.
2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
Реставрация дорог в Намангане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2025
"Опен бюджет" иккинчи мавсумининг тарғибот кунлари бошланди
Янгиликлар лентаси
0