Сенатда Австрия ва Туркиядаги элчиларнинг ҳисоботлари эшитилди

© Сенат Олий мажлисаВ Сенате заслушаны отчеты послов Узбекистана в Турции и Австрии
В Сенате заслушаны отчеты послов Узбекистана в Турции и Австрии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
Oбуна бўлиш
Элчиларга Ўзбекистоннинг халқаро имижини мустаҳкамлаш, инвестиция жалб қилиш ҳамда ушбу давлатлардаги ўзбекистонликларга сифатли ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб олинди
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Жорий йилнинг 26 август куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу мажлисда Ўзбекистоннинг Туркия ва Австриядаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бошқа масалалар бўйича ҳисоботлари эшитилди
Мажлисда сенаторлар, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда вилоятлар ҳокимлиги раҳбарлари, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси вакиллари, Ёшлар парламенти аъзолари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, миллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозоридаги улушини ошириш ва Ўзбекистоннинг халқаро имижини мустаҳкамлаш қилиб белглаб берилганлигига яна бир бор урғу берилди.
© Сенат Олий мажлисаВ Сенате заслушаны отчеты послов Узбекистана в Турции и Австрии
В Сенате заслушаны отчеты послов Узбекистана в Турции и Австрии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
В Сенате заслушаны отчеты послов Узбекистана в Турции и Австрии
Ўзбекистоннинг Туркия ва Австриядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2024-2025-йилларда савдо-иқтисодий, инвестиция, экспорт, логистика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият, туризм ва ташқи миграция каби муҳим соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини яна-да кенгайтириш ҳамда тегишли “йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, яқинда бўлиб ўтган видеоселекторларда президент томонидан мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ҳамда тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятларини ишга солиш бўйича элчихоналарга берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур дипломатик ваколатхоналарнинг фаолияти самарадорлигини оширишда уларнинг мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар билан мунтазам ва тўғридан-тўғри алоқаларини йўлга қўйиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
© Сенат Олий мажлисаВ Сенате заслушаны отчеты послов Узбекистана в Турции и Австрии
В Сенате заслушаны отчеты послов Узбекистана в Турции и Австрии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
В Сенате заслушаны отчеты послов Узбекистана в Турции и Австрии
Бундан ташқари, ушбу мамлакатларда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маҳаллий компаниялар билан алоқаларни фаоллаштириш, шунингдек, ўзбекистонлик тадбиркорлар ва ишбилармонларга яқиндан ёрдам бериш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий манфаатларини илгари суриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.
Муҳокама якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Беларусь проведёт Дни культуры в Узбекистане и приглашает Ташкент на “Славянский базар” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2025
Беларусь ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўл харитасини ишлаб чиқмоқда — элчи
Янгиликлар лентаси
0