Беларусь ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўл харитасини ишлаб чиқмоқда — элчи

© SputnikБеларусь проведёт Дни культуры в Узбекистане и приглашает Ташкент на “Славянский базар”
Беларусь проведёт Дни культуры в Узбекистане и приглашает Ташкент на “Славянский базар” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Беларусь Ўзбекистонда маданият кунларини ўтказади ва Тошкентни "Славян бозори"га таклиф қилади.
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон 2026-2030 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўл харитасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Александр Огородников Тошкентда журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш барқарор ўсишни кўрсатмоқда ва 2030 йилга бориб 1 миллиард долларга етиши мумкин.
Беларусь экспортининг етакчи йўналишлари чуқур қайта ишланган маҳсулотлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва сут маҳсулотлари бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон эса Беларусга асосан сабзавот, мева ва металлургия маҳсулотларини етказиб беради.
© SputnikБеларусь проведёт Дни культуры в Узбекистане и приглашает Ташкент на “Славянский базар”
Беларусь проведёт Дни культуры в Узбекистане и приглашает Ташкент на “Славянский базар” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2025
Беларусь проведёт Дни культуры в Узбекистане и приглашает Ташкент на “Славянский базар”
"Биз ўсиш нуқталарини кўрмоқдамиз ва ўзаро савдо тузилмаси қандай шаклланаётганини тушунамиз. Ҳозир ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда янги стратегик ҳужжат устида иш олиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, 2030 йилга бориб биз бу мақсадга жуда яқин бўламиз - 1 миллиард долларлик товар айланмаси", — деди Огородников.
Александр Огородников 18-19 июнь кунлари Минскда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг 11-йиғилиши якунларига изоҳ берар экан, Минск ва Тошкент олий даражадаги ташрифга тайёргарликни муҳокама қилаётганини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ташриф давомида нафақат иқтисодий, балки сиёсий масалалар, жумладан, Ўзбекистоннинг Беларусдаги иқтисодий форумлардаги иштироки ҳам муҳокама қилинган. Шунингдек, логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг янги товарларини Беларусь бозорига жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
"Олий даражадаги ташрифлар ҳар доим ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бўлади. Улар янги улкан мақсадларни қўймоқда ва ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгиламоқда”, — деди Огородников.
Беларусь Ўзбекистонда маданият кунларини ўтказади ва Тошкентни "Славян бозори"га таклиф қилади. Элчининг сўзларига кўра, тадбирлар жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларига мўлжалланган.
Беларусь жамоалари ва санъаткорлари иштирокидаги қизиқарли маданий дастур кутилмоқда.

"Катта опера ва балет театримизнинг гастроль сафарини асосий воқеалардан бири деб ҳисоблайман. Бироқ мен бошқа йўналишлар ва иштирок этадиган артистларнинг аҳамиятини ҳеч қандай тарзда камайтирмоқчи эмасман. Умид қиламизки, кузатув дастури турли хил аудитория - ёшлар учун ҳам, катталар учун ҳам қизиқарли бўлади", — деди дипломат.

Элчининг қўшимча қилишича, тадбирлар нафақат Тошкентда, балки Самарқандда ҳам ўтказилади.
Бундан ташқари, у июль ойининг биринчи ўн кунлигида Витебскда "Славян бозори" халқаро санъат фестивали бошланишини эслатди. Беларусь Ўзбекистон санъаткорларининг чиқишларини кутмоқда.

"Мен Ўзбекистон вакиллари ушбу тадбирда ёрқин чиқиш қилишларига шубҳа қилмайман. Ва, эҳтимол, келажакда Ўзбекистон ўзининг миллий кунини "Славян бозори"да ўтказиши мумкин. Сизнинг ижрочиларингизда томошабин билан кунбўйи чинакамига ишлаш учун ҳамма нарса бор", — дея таъкидлади Огородников.

Шунингдек, Беларусь "Шимол-Жануб" халқаро транспорт йўлагини ривожлантиришдан манфаатдор ва Ўзбекистонга ушбу йўналишнинг муҳим бўғини сифатида қарайди.
Александр Огородниковнинг сўзларига кўра, Европа портларига кириш чекланган шароитда логистика Беларусь экспортининг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда. Беларусь Мурманск, Санкт-Петербург ва бошқа шимолий йўналишлар орқали янги етказиб бериш йўналишларини қурмоқда.
"Беларусь Республикаси денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган кам сонли давлатлардан биридир. Шунинг учун муваффақияти етказиб бериш тезлиги ва логистика нархига бевосита боғлиқ", — дея таъкидлади элчи.
Унинг таъкидлашича, "Шимол-Жануб" йўлаги нафақат Россия, балки Марказий ва Жанубий Осиёдаги ҳамкорлар - Қозоғистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон орқали ҳам савдо-сотиқни йўлга қўйиш имконини беради.
Бюрократик тўсиқларни камайтириш, рухсатномасиз юк ташиш тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Бугунги кунда биз бизнеснинг ортиқча чекловларсиз логистикани ўзи қуриши тарафдоримиз. Ўзбекистонда ҳам маршрутга минимал тўсиқлар билан чиқишни қандай таъминлашни муҳокама қилдик”, — деди Огородников.
Элчининг қўшимча қилишича, параллел равишда темир йўл йўналишлари бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда, жумладан, Ўзбекистон темир йўлллари ва "Беларусь темир йўллари" билан лойиҳаларда иштирок этиш, коридорнинг ўзи эса замонавий Ипак йўлининг бир қисми сифатида кўриб чиқилмоқда.

Беларус ва Ўзбекистон ҳамкорлиги қандай ривожланмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2025
Матбуот маркази
Беларус ва Ўзбекистон ҳамкорлиги қандай ривожланмоқда — видео
Янгиликлар лентаси
0