Россия Давлат думаси спикери Пекинда Хитой раиси билан учрашди

© Фото : ГосдумаСпикер Госдумы Вячеслав Володин встретился с председателем КНР Си Цзиньпином в Пекине
Спикер Госдумы Вячеслав Володин встретился с председателем КНР Си Цзиньпином в Пекине
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Oбуна бўлиш
Mулоқот чоғида иқтисодиёт, хавфсизлик, туризм, маданият ва илм-фан соҳаларидаги шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Пекинда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 26 август куни бўлиб ўтган учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, хусусан, иқтисодиёт, хавфсизлик, туризм, маданият, таълим ва илм-фан соҳаларидаги шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Аввалроқ, 25 август куни Россия парламенти делегацияси Володин бошчилигида Хитойга расмий ташриф билан етиб келгани маълум қилинганди. Ташриф доирасида бир қатор учрашувлар ҳамда Россия Федерал Мажлиси ва Бутунхитой халқ вакиллари йиғини ўртасидаги ўнинчи қўшма парламентлараро комиссия йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, жорий ҳафта давомида Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Хитойга расмий ташрифи амалга оширилиши кутилмоқда. Россия етакчиси 31 август-1-сентябрь кунлари Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиши режалаштирилган.
Флаги стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2025
Хитойдаги ШҲТ саммитига 20 тадан зиёд мамлакат етакчилари йиғилади
Янгиликлар лентаси
0