Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Вазир: EОИИ корхоналари ўртасида барқарор алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашилади

© ЕЭКГоар Барсегян: "Комиссия содействует укреплению прочных производственных связей между предприятиями ЕАЭС"
Гоар Барсегян: Комиссия содействует укреплению прочных производственных связей между предприятиями ЕАЭС
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2025
Oбуна бўлиш
Гоар Барсегян Қозоғистон саноат корхоналари ва саноат зоналарига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) саноат ва агросаноат мажмуаси бўйича вазири Гоар Барсегян Қозоғистонга ташрифи доирасида Қозоғистон саноат ва қурилиш вазири Ерсаин Нагаспаев билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) саноат соҳасига тегишли кун тартибидаги масалаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.
Вазирлар саноат соҳасида кооперацияни ривожлантириш бўйича мулоқотни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлашди, ИННОПРОМда бўлиб ўтадиган ЕОИИ Саноат сиёсати бўйича кенгаши йиғилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди.
Гоар Барсегян Қозоғистон саноат корхоналари ва саноат зоналарига ташриф буюрди. Хусусан, у Олмаота саноат зонасининг автомобилсозлик маҳсулотлари ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарида, Олмаота вентиляция маҳсулотлари заводида бўлди.

"Биз Қозоғистон корхоналари билан саноатнинг бир қатор устувор тармоқлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳиятни кўрмоқдамиз. Қозоғистоннинг манфаатдор компаниялари вакиллари билан янада яқинроқ ишлаш янги кооперация занжирларига чиқиш имконини беради", - деди Гоар Барсегян.

© ЕЭКГоар Барсегян: "Комиссия содействует укреплению прочных производственных связей между предприятиями ЕАЭС"
Гоар Барсегян: Комиссия содействует укреплению прочных производственных связей между предприятиями ЕАЭС
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2025
Гоар Барсегян: "Комиссия содействует укреплению прочных производственных связей между предприятиями ЕАЭС"
EИК вазирининг республика тадбиркорлари билан ишчи учрашувлари бўлиб ўтди, шу жумладан, давра суҳбати форматидаги учрашувлар ҳам. Иттифоқ доирасида саноат кооперациясини молиялаштириш механизмини амалга ошириш, шунингдек, корхоналарни Евроосиё интеграция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастурига киритиш шартлари муҳокама қилинди.

"ЕОИИ мамлакатлари тадбиркорлари технологияларни алмашиш ва самарали интеграция алоқаларини шакллантириш учун барча ресурсларга эга," - дея хулоса қилди Барсегян.

Флаги ЕАЭС
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатларида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ошди
Янгиликлар лентаси
0