Мирзиёев бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни тақдирлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2025
Oбуна бўлиш
Мукофотлаганлар Охунжон Мадалиев, Муҳриддин Холиқов каби хонандалар ва актриса Римма Ахмедова бор.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни тақдирлади.
Фармонда келтирилишича, улар “ўзининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий, ижтимоий фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий маънавиятимизни бойитиш, мамлакатимизда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, жамиятимизда эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси” учун тақдирланган.

"Фидокорона хизматлари учун" ордени

Уктам Арипов — Ўзбекистон фан арбоби, академик, жарроҳ олим;
Вали Ғафуров — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб;
Тўхтасин Жалолов — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон;
Васил Кабулов — Ўзбекистон фан арбоби, академик, кибернетик олим;
Бегали Қосимов — Ўзбекистон фан арбоби, жадидшунос олим;
Қуддус Мухамедов (Қуддус Муҳаммадий) — Ўзбекистон халқ шоири;
Турсунали Парфиев (Рауф Парфи) — Ўзбекистон халқ шоири;
Мурод Ражапов — Ўзбекистон халқ артисти, актёр;
Алибек Рустамов (Алибек Рустамий) — Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим;
Тўра Сулаймонов (Тўра Сулаймон) — Ўзбекистон халқ шоири;
Мамиржон Тухтасинов — Ўзбекистон халқ артисти, хонанда;
Муҳриддин Холиқов — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда;
Ибрагим Хамрабоев — Ўзбекистон фан арбоби, академик, геолог олим;
Муҳаммаджон Юсупов (Муҳаммад Юсуф) — Ўзбекистон халқ шоири.

"Меҳнат шуҳрати" ордени

Вилоят Акилова — Ўзбекистон халқ артисти, балетмейстер;
Римма Ахмедова — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр актёри ва дубляж устаси;
Исмоил Вахобов — Ўзбекистон халқ ҳофизи;
Охунжон Мадалиев — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда;
Анаркул Назаров (Анор Назаров) — Ўзбекистон санъат арбоби, композитор;
Анваржон Обитжонов (Анвар Обиджон) — Ўзбекистон халқ шоири.

"Дўстлик" ордени

Бахадир Юлдашев — "Дийдор" театр-студияси бадиий раҳбари.
Медаль Шухрат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2025
Мустақиллик муносабати билан қатор соҳа вакиллари орден ва медаллар билан тақдирланди
Янгиликлар лентаси
0