https://sputniknews.uz/20250823/janubiy-koreya-va-yaponiya-kxdrni-yadrosizlantirish-tarafdori-51448334.html
Жанубий Корея ва Япония КХДРни ядросизлантириш тарафдори
Жанубий Корея ва Япония КХДРни ядросизлантириш тарафдори
Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея президенти ўз лавозимига киришганидан сўнг илк расмий ташрифини Токиога амалга оширди. 23.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-23T20:00+0500
2025-08-23T20:00+0500
2025-08-23T20:00+0500
жанубий корея
япония
саммит
кхдр
ядро қуроли
ядровий дастур
ядросиз дунё
корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/17/51448982_0:0:1072:603_1920x0_80_0_0_f53f2d14b8938c97e98380f3dc2805db.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Бугун Токиода Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён ва Япония Бош вазири Шигеру Исиба музокаралари бўлиб ўтди. Учрашувда етакчилар АҚШ билан икки томонлама алоқалар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, КХДРни тўлиқ ядросизлантириш тарафдори эканини маълум қилишди. Корея Республикаси Президенти ҳам ўз навбатида “Корея ярим оролини тўлиқ ядросизлантириш, икки давлат ўртасидаги бузилмас муносабатларни мустаҳкамлаш ва уларнинг АҚШ билан ҳамкорлиги” муҳимлигини таъкидлади. Ли Чже Мён Сеул ва Токио олий даражадаги мунтазам ташрифлар алмашинувини тиклаш ниятида эканини айтди. Унинг таъкидлашича, томонлар умумий ижтимоий муаммоларни, жумладан, аҳолининг қариши ва туғилишнинг пастлиги каби муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олган.Жанубий Корея президенти ўз лавозимига киришганидан сўнг Токиога илк расмий ташрифини амалга оширди, бу жорий йилда нишонланаётган икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 60 йиллигига тўғри келади. Токиодан сўнг Ли Чже Мён АҚШга боради ва у ерда президент Доналд Трамп билан музокаралар ўтказади.
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/17/51448982_0:0:1072:805_1920x0_80_0_0_a41cdaeb4ee7ef81da604ff7a5ca1f80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жанубий корея, япония, саммит, кхдр, ядро қуроли, ядровий дастур, ядросиз дунё, корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл
жанубий корея, япония, саммит, кхдр, ядро қуроли, ядровий дастур, ядросиз дунё, корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл
Жанубий Корея ва Япония КХДРни ядросизлантириш тарафдори
Жанубий Корея президенти ўз лавозимига киришганидан сўнг илк расмий ташрифини Токиога амалга оширди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Бугун Токиода Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён ва Япония Бош вазири Шигеру Исиба музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашувда етакчилар АҚШ билан икки томонлама алоқалар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, КХДРни тўлиқ ядросизлантириш тарафдори эканини маълум қилишди.
"Дунёдаги мураккаб вазият шароитида, - деди Исиба, - муносабатларимизнинг барқарор ривожланиши икки давлат манфаатларига жавоб беради ва бутун минтақа учун манфаатлидир. Бундай шароитда Япония, Корея Республикаси ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳим". Япония бош вазири Токио ва Сеул ўртасидаги стратегик мулоқот ва КХДРнинг “тўлиқ ядросизланиши” тарафдори эканлигини билдирди.
Корея Республикаси Президенти ҳам ўз навбатида “Корея ярим оролини тўлиқ ядросизлантириш, икки давлат ўртасидаги бузилмас муносабатларни мустаҳкамлаш ва уларнинг АҚШ билан ҳамкорлиги” муҳимлигини таъкидлади.
Ли Чже Мён Сеул ва Токио олий даражадаги мунтазам ташрифлар алмашинувини тиклаш ниятида эканини айтди. Унинг таъкидлашича, томонлар умумий ижтимоий муаммоларни, жумладан, аҳолининг қариши ва туғилишнинг пастлиги каби муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олган.
Жанубий Корея президенти ўз лавозимига киришганидан сўнг Токиога илк расмий ташрифини амалга оширди, бу жорий йилда нишонланаётган икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 60 йиллигига тўғри келади. Токиодан сўнг Ли Чже Мён АҚШга боради ва у ерда президент Доналд Трамп билан музокаралар ўтказади.