Президент бир қатор тадбиркорларни орден ва медаллар билан тақдирлади
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев етти нафар тадбиркорни "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари билан тақдирлади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётган бир қатор фаоллар/ишбилармонларни мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
"Ўзининг ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатлари билан тадбиркорлик соҳасида инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, турли йўналишдаги саховат ва ҳомийлик ишлари билан жамиятимизда ўзаро кўмак ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий объектларни қуриш, аҳоли учун кўплаб қулай шароит ва имкониятларни яратишда бошқаларга алоҳида ибрат ва намуна бўлаётгани учун", - дейилади фармон матнида.
Мукофотланганлар:
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан
Абдурахимов Аваз Эргашбоевич - "64 BIT" МЧЖ маслаҳатчиси
Ағзамов Ҳамидулла Атовуллаевич - "Toys Uz" МЧЖ раҳбари
Зоитбеков Юсуфбек Қудратбек ўғли - "Lider Kabel Group" МЧЖ раҳбари
Ибрагимов Рашид Хасанович - "Online building project" МЧЖ раҳбари, вилояти
Каримбаев Хўрсанджон Дадажонович - "Фарм Диёр" МЧЖ раҳбари,
"Дўстлик" ордени билан
Мусина Альфия Рахимовна - Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раиси
Рахимбаев Айдин - Қозоғистон Республикасининг "BI Group" холдинги директорлар кенгаши раиси