https://sputniknews.uz/20250822/ozbekiston-turkmaniston-sheriklik-muhokama-51423141.html
Ўзбекистон ва Туркманистон: етакчилар стратегик шерикликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Туркманистон: етакчилар стратегик шерикликни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари учрашиб, икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ва инвестиция... 22.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-22T15:09+0500
2025-08-22T15:09+0500
2025-08-22T15:09+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
гурбангули бердимуҳамедов
ўзбекистон
туркманистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/16/51418600_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_821bd5a145d9ea4ed7b468f57ea2b767.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. "Аваза" миллий туризм зонасининг Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз мулоқоти ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.Жорий йил бошидан буён давлатлар орасидаги товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Февраль ойидан эса мамлакатлар ўртасида эркин савдо режими амал қилмоқда, пойтахтларда савдо уйлари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги каби соҳаларда қатор кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.Шу йилда "Шовот – Тошовуз" савдо зонасини ишга тушириш бўйича ишлар якунланмоқда.Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак еттинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шу маънода "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги музокаралар муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20250822/mirziyoev-tashrif-turkmaniston-51413775.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/16/51418600_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_da283425db4d0f2f0b31c324fa5b0a7d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, гурбангули бердимуҳамедов, ўзбекистон, туркманистон
иқтисод, шавкат мирзиёев, гурбангули бердимуҳамедов, ўзбекистон, туркманистон
Ўзбекистон ва Туркманистон: етакчилар стратегик шерикликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари учрашиб, икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. "Аваза" миллий туризм зонасининг Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз мулоқоти ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йил бошидан буён давлатлар орасидаги товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Февраль ойидан эса мамлакатлар ўртасида эркин савдо режими амал қилмоқда, пойтахтларда савдо уйлари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги каби соҳаларда қатор кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Шу йилда "Шовот – Тошовуз" савдо зонасини ишга тушириш бўйича ишлар якунланмоқда.
Музокараларда, шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссиялар ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини, шунингдек қатор маданий тадбирларни самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак еттинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шу маънода "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги музокаралар муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.