https://sputniknews.uz/20250821/yangi-toshkent-qurilish-51380399.html
Мирзиёев Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Мирзиёев Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Янги Тошкент 2 млн аҳолига мўлжалланиб, 19,7 минг гектарда барпо этилмоқда. Маъмурий, турар-жой ва тижорат объектлари қурилиши ҳамда замонавий муҳандислик... 21.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-21T09:23+0500
2025-08-21T09:23+0500
2025-08-21T09:59+0500
ўзбекистон
жамият
шавкат мирзиёев
янги тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51380495_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_9b891bacb3bd7d7e0e9fa3ff9ea77657.jpg
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳалари билан танишди. Инфратузилма сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда: ер ости коммуникациялари, жумладан, иссиқлик ва сув тармоқлари, электр тармоқлари ва телекоммуникациялар ётқизилмоқда, туннеллар ва ер ости автотураргоҳлари қурилмоқда. Шаҳар концепциясида экологик транспорт: метро, электробуслар, пиёдалар ва велосипедчилар учун қулай шароитлар кўзда тутилган. Маъмурий ҳудудда давлат органлари учун 60 дан ортиқ бино қуриш режалаштирилган, ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар учун вақтинчалик объектлар аллақачон ишламоқда. Аукцион натижаларига кўра, 13 та тижорат лотлари бўйича 554 миллион долларлик инвестиция шартномалари имзоланди. Шаҳарда меҳмонхоналар, ресторанлар ва янги сайёҳлик марказини ташкил этувчи оригинал бинолар пайдо бўлади. Қурилиш жараёни 160 минг иш ўрни, келажакда эса IT, инновациялар, таълим ва тиббиёт соҳаларида юз минглаб доимий бўш иш ўринларини яратади. Президент инвестициялар жалб этиб, шинам дам олиш ва хизмат кўрсатиш масканларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берди.
https://sputniknews.uz/20250215/toshkent-metro-47963931.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51380495_185:37:1273:853_1920x0_80_0_0_278ddfec13262a1dfe363533147e4cae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, шавкат мирзиёев, янги тошкент
ўзбекистон, жамият, шавкат мирзиёев, янги тошкент
Мирзиёев Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди
09:23 21.08.2025 (янгиланди: 09:59 21.08.2025) Янги Тошкент 2 млн аҳолига мўлжалланиб, 19,7 минг гектарда барпо этилмоқда. Маъмурий, турар-жой ва тижорат объектлари қурилиши ҳамда замонавий муҳандислик коммуникацияларини жорий этилмоқда
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳалари билан
танишди.
2023 йилда бошланган Янги Тошкент қурилиши жадал давом этмоқда. Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида 19,7 минг гектар майдонда 600 минг аҳолига мўлжалланган 6 минг гектар майдонда биринчи навбатдаги қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Келажакда шаҳар 2 миллион кишига мўлжалланган бўлади. Лойиҳа концепцияси Британиянинг "Cross Works" компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Инфратузилма сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда: ер ости коммуникациялари, жумладан, иссиқлик ва сув тармоқлари, электр тармоқлари ва телекоммуникациялар ётқизилмоқда, туннеллар ва ер ости автотураргоҳлари қурилмоқда.
Шаҳар концепциясида экологик транспорт: метро, электробуслар, пиёдалар ва велосипедчилар учун қулай шароитлар кўзда тутилган. Маъмурий ҳудудда давлат органлари учун 60 дан ортиқ бино қуриш режалаштирилган, ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар учун вақтинчалик объектлар аллақачон ишламоқда.
Аукцион натижаларига кўра, 13 та тижорат лотлари бўйича 554 миллион долларлик инвестиция шартномалари имзоланди. Шаҳарда меҳмонхоналар, ресторанлар ва янги сайёҳлик марказини ташкил этувчи оригинал бинолар пайдо бўлади. Қурилиш жараёни 160 минг иш ўрни, келажакда эса IT, инновациялар, таълим ва тиббиёт соҳаларида юз минглаб доимий бўш иш ўринларини яратади.
Президент инвестициялар жалб этиб, шинам дам олиш ва хизмат кўрсатиш масканларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берди.