Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Тошкент метроси: ривожланишнинг янги босқичлари — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Чилонзор электродепоси раҳбарининг сўзларига кўра, 2025 йил февраль ойида Тошкент метрополитени учун 12 та янги вагон олиб келинади.
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Тошкент метрополитени: ривожланишнинг янги босқичлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда “Тошкент метрополитени” ДУК бош муҳандиси Мирҳоким Мирҳусанов, Чилонзор электродепоси раҳбари Рустам Шафиқов ва матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаевлар иштирок этди.
Тошкент метрополитени 1977 йилда очилган ва 47 йилдан буён метрополитенда жиддий ўзгаришлар рўй берди.
Бугунги кунда тармоқ 4 та линия, 50 та станцияни ўз ичига олади ва 71 км дан ошади. Ҳаракат таркиби сони 74 тага етди ва 2025 йил февраль ойида яна 12 та янги вагон келтирилиши режалаштирилган.
Метро ривожланишда давом этмоқда, бу эса шаҳардаги транспорт вазиятини яхшилашга ва тирбандликни камайтиришга ёрдам бермоқда. Йўловчилар оқими сезиларли даражада ошди: агар 2021 йилда кунига 220-250 минг киши ташилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 1 миллиондан ошган. Шунингдек, эски эскалаторлар янгиланмоқда ва инфратузилма замонавийлаштирилмоқда.
Чилонзор электродепоси раҳбарининг сўзларига кўра, 2025 йил февраль ойида Тошкент метрополитени учун 12 та янги вагон олиб келинади.
"2025 йил охиригача эса ҳаракат таркибини янгилаш ва эски поездларни чиқариш мақсадида яна 56 та вагон харид қилиниши режалаштирилган", — деди у.
Бундан ташқари, тез орада Тошкент метросида илк аёл машинистларни ҳам кўриш мумкин бўлади. Ҳозирда иккита гуруҳ ўқув машғулотларини ўтамоқда ва улар баҳор ҳамда ёз фаслида диплом олиши кутилмоқда, деб қўшимча қилди "Тошкент метрополитени" ДУК вакили.
Матбуот анжумани тўлиқ видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг.
Сколько пассажиров воспользовались метро за последние 5 лет. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2025
Тошкент метрополитени рекорд миқдорда йўловчи ташиди
Янгиликлар лентаси
0