https://sputniknews.uz/20250821/japarov-sanktsiyalari-51393869.html
Жапаров: РФ Британиянинг Қирғизистон банкига қарши киритган санкцияларидан жабр кўрмайди
Жапаров: РФ Британиянинг Қирғизистон банкига қарши киритган санкцияларидан жабр кўрмайди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон раҳбари иқтисодиётни сиёсийлаштирмасликка чақирди. 21.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-21T14:34+0500
2025-08-21T14:34+0500
2025-08-21T14:56+0500
дунё янгиликлари
дунёда
қирғизистон
россия
санкциялар
ақш
буюк британия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/11/44833776_0:0:696:392_1920x0_80_0_0_82b517c289322a6c07bb3895994f9d9b.jpg
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Россия ва Қирғизистоннинг “Капитал” банки АҚШ ва Буюк Британия бу молия муассасига санкция киритгандан кейин жабр кўрмайди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.Бир неча ой АҚШ “Капитал” банкка қарши санкция киритганди, шундан кейин балки ҳукумат томонидан рубль билан ишлайдиган Қирғизистоннинг асосий банки этиб тайинланган. 20 август куни банкка қарши Британия ҳам санкция киритди.Қирғизистон етакчисининг сўзларига кўра, Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари кутилган натижани бермади. Россия саннкциялардан кейин ўз ишлаб чиқариши ва қишлоқ хўжалигини юқори даражага кўтара олди. Россия илгари импорт қилган маҳсулотларини ҳозир ўзи экспорт қилмоқда.Жапаров Россияда ҳар куни Қирғизистонга кунига миллиард рубль жўнатадиган мамлакат фуқаролари борлигини таъкидлади. Бу пулларни конвертация қилиш ва одамлар олиши учун имконият яратиш керак.Шу боис Қирғизистон Ғарбни иқтисодий ўсиш учун босим ўтказаётганликда айблади.Қирғизистон раҳбари АҚШ президенти Дональд Трамп ва Британия бош вазири Кир Стармерга мурожаат қилиб, иқтисодиётни сиёсийлаштирмасликка чақирди.
https://sputniknews.uz/20230920/erdogan-rossiyaga-qarshi-sanktsiyalar-haqida-turkiya-ei-qilayotgan-ishni-qilishga-majbur-emas-39116141.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/11/44833776_44:0:681:478_1920x0_80_0_0_acb4a14c644e6799c52cdb6c4ea473c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, қирғизистон, россия, санкциялар, ақш, буюк британия
дунё янгиликлари, дунёда, қирғизистон, россия, санкциялар, ақш, буюк британия
Жапаров: РФ Британиянинг Қирғизистон банкига қарши киритган санкцияларидан жабр кўрмайди
14:34 21.08.2025 (янгиланди: 14:56 21.08.2025) Қирғизистон раҳбари иқтисодиётни сиёсийлаштирмасликка чақирди.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Россия ва Қирғизистоннинг “Капитал” банки АҚШ ва Буюк Британия бу молия муассасига санкция киритгандан кейин жабр кўрмайди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.
“Россия бундан жабр кўрмайди. Тўғрисини айтсак, “Капитал” банк ҳам жабр кўрмайди. У илгаридай Молия вазирлиги назорати остида ишлаб, давлатга фойда келтиради”, - деди Жапаров “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Бир неча ой АҚШ “Капитал” банкка қарши санкция киритганди, шундан кейин балки ҳукумат томонидан рубль билан ишлайдиган Қирғизистоннинг асосий банки этиб тайинланган. 20 август куни банкка қарши Британия ҳам санкция киритди.
Қирғизистон етакчисининг сўзларига кўра, Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари кутилган натижани бермади. Россия саннкциялардан кейин ўз ишлаб чиқариши ва қишлоқ хўжалигини юқори даражага кўтара олди. Россия илгари импорт қилган маҳсулотларини ҳозир ўзи экспорт қилмоқда.
Жапаров Россияда ҳар куни Қирғизистонга кунига миллиард рубль жўнатадиган мамлакат фуқаролари борлигини таъкидлади. Бу пулларни конвертация қилиш ва одамлар олиши учун имконият яратиш керак.
Шу боис Қирғизистон Ғарбни иқтисодий ўсиш учун босим ўтказаётганликда айблади.
“Яна ҳеч қандай факт йўқ, фақат шубҳалар. Шу боис менда шубҳа туғилади. Ахир улар Қирғизистон иқтисодиёти юқори суръатларда ўсиб бораётганини кўрмоқда. Масалан, ЯИМмиз 11,7 фоизга ўсди, биз МДҲ мамлакатлари орасида етакчи қаторлардамиз. Ўйлайманки, айнан шу сабаб бизга босим ўтказишмоқда. Буюк давлатлар бошқа мамлакатлар тез ривожланишини хоҳламайди”, - деди Жапаров.
Қирғизистон раҳбари АҚШ президенти Дональд Трамп ва Британия бош вазири Кир Стармерга мурожаат қилиб, иқтисодиётни сиёсийлаштирмасликка чақирди.