Эрдоған Россияга қарши санкциялар ҳақида: Туркия ЕИ қилаётган ишни қилишга мажбур эмас

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом. Архивное фото
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2023
Oбуна бўлиш
Россия бизнинг яқин қўшнимиз ва бизнинг умумий тарихимиз бор — Эрдоған.
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған нега Анқара Россияга қарши санкциялар киритмаяпти деган саволга жавоб берар экан, унинг мамлакати Европа Иттифоқи давлатлари қилаётган ишларни қилишга мажбур эмаслигини айтди. РИА Новости хабарига асосан.
Американинг PBS телеканали мухбири Туркия раҳбари билан суҳбат чоғида айрим америкалик сенаторлар Туркиянинг “Европа Иттифоқи ва НАТОнинг бошқа аъзолари каби” Украинадаги можаро шароитида Россияга қарши санкциялар қўлламаслик қарорини танқид қилганини айтди.

"Европа Иттифоқи аъзолари қиладиган ишни биз ҳам қилишимиз керакми? Туркиянинг дунёдаги позицияси, ЕИга аъзо давлатларнинг позициясидан фарқ қилади. Россия бизнинг энг яқин қўшниларимиздан бири ва бизнинг умумий тарихимиз бор", - деди Эрдоған.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли америкалик ҳамкасби Энтони Блинкен билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Анқара Россияга қарши бир томонлама санкцияларга қўшилмаслигини, лекин уларни четлаб ўтишга ҳам йўл қўймаслигини айтган эди. Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин, агар Туркия Россияга қарши санкциялар қўлласа, улар биринчи навбатда Анқаранинг ўзига қарши ишлашини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0